Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий лавозимига сайлов бўлиб ўтди

4634

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.

Маълумот учун: Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Асака шаҳридаги «Аҳмадали Махдум» жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Оқ тепа» жоме масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

2019 йил 25 августда Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби сифатида тайинланиб, бугунги кунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Azon.uz жамоаси Нуриддин домла Холиқназаровга муфтий лавозимини адо этишда куч-қувват тилайди. Янги сайланган муфтий ҳазрат ўзининг кейинги фаолияти давомида ҳам юртимиз мусулмонлари манфаати ва динимиз равнақи йўлида хизмат қилишдан чарчамаслигини тилаймиз.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нур-Султонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

134 13:59 06.12.2021

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

320 13:36 06.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

492 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

146 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

270 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1587 10:03 06.12.2021
« Орқага