Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий: «Макроннинг ҳаракатлари инсониятни ҳалокатга олиб келиши мумкин!»

2793

Россиянинг Осиё қисми муфтийси Нафигулла Аширов «Газетa.ru» мухбири билан суҳбатда Франция Президентининг хатти-ҳаракатлари инсониятни ҳалокатга олиб келиши мумкинлигини айтди. Муфтий Макроннинг сиёсатини қоралаб, уни катта хато деб атади. 

"Бугун Макрон ва унинг атрофидагилар олға сураётган шиорлар остида Франция мусулмонлари ўзларини хўрлангандай  ҳис қилмоқда. Бу жуда катта хато, агар Франция мусулмонларига қарши мақсадли кампания бўлмаса... Мен ҳеч қачон мамлакатимизда, президент у ёқда турсин, бирор бир мэр ё губернатор аҳолининг бир қисми ҳақида салбий ва бошқа бир қисми ҳақида ижобий гапирганини эшитмаганман. Макрон мана шундай қилмоқда. Унинг сиёсати диний қарама-қаршиликлар ва янги қурбонларга олиб келиши мумкин", - дейди у.

Аширов Франция Президентини "мусулмонлар душмани"деб атаган Чеченистон муфтийсини ҳам қўллаб-қувватлади.

"Менимча, бу оддий ҳақиқат ва огоҳлантириш. Макроннинг ҳаракатлари янада фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин."

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистон: муфтий ўринбосари янги Конституция лойиҳасига қарши чиқди

3682 09:48 19.11.2020

Қозоғистонда илк “Ҳалол маркет” очилди

480 13:56 23.10.2020

Муфтий янги масжид биноси пойдеворига ғишт қўйди

1079 17:25 13.10.2020

Москва муфтийси ҳам коронавирусга чалинди: “Ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

875 09:05 09.09.2020

Черногориядаги мусулмонларга ҳужумлар кўпайиб кетди

1384 08:25 03.09.2020
« Орқага