Аввалроқ Бокудаги Гулистон саройида Туркий давлатлар ташкилоти диний етакчиларининг учинчи учрашуви бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам сўзга чиқди. Муфтий ҳазрат Туркий Давлатлар Ташкилоти давлатларининг диний етакчилари ўзаро ҳамкорликни янада чуқурроқ йўлга қўйишлари кераклигини айтди.
«Ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун кўпроқ саъй-ҳаракатлар қилишимиз керак», деди у.
Муфтийнинг сўзларига кўра, исломий қадриятларни тарғиб қилишда ёшлар билан ишлаш ва бошқа ташаббуслар жуда муҳим.
Диний марказлар билан ҳамкорлик қилиш ҳам эътибор бериш керак бўлган жиҳатлардан биридир.