Муфтий қарори: Ҳар бир туманда қорилар мусобақаси ўтказилсин!

07:05 04.12.2017 3111

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов XVIII қорилар мусобақасини мамлакатимизда юқори даражада ўтказиш ва унга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида буйруқ чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжатнинг учинчи бандига кўра XVIII қорилар мусобақаси республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) ва вилоятларида ўтказилади. Туман ва вилоят босқичлари 2018 йил 20 мартга қадар ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари, Мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан учрашувда одамларни лол қилдира оладиган даражада Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган болаларни тарбия қилиш кераклиги, агар биринчи ўринни олган одам масжидларимизда Қуръонни ўқиса одамларимизга таъсир қилиши ҳақида айтиб ўтган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!