Муфтий Тақий Усмонийга суиқасд уюштирилди

18:11 22.03.2019 4921

Бугун Покистоннинг Карачи шаҳрида таниқли уламо, муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Номаълум шахслар ҳазрат муфтий ва у кишининг тансоқчилари кетаётган автомобилларга қарата ўт очган. Ҳужум натижасида икки тансоқчи вафот этган, яна бир киши – Мавлоно Амир оғир яралангани айтилмоқда. Муфтийнинг ўзи ва машинада бирга кетаётган набираси жароҳатланмаган. Муфтийнинг аёли яралангани ҳақидаги хабар текширилмоқда.

Муҳаммад Тақий Усмоний 1943 йилда Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳрида таваллуд топган, Карачи шаҳридаги Дорил Улум Ислом университети проректор бўлиб ишлаб келмоқда. Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмонлари рўйхатига киритилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!