Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов: «Azon.uz’ни энг асосий ёрдамчимиз деб ҳисоблаймиз»

4175

Бугун Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида 27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда муфтий Усмонхон Aлимов бошчилигидаги мусулмонлар идораси вакиллари қатнашди. Тадбирдан мақсад дин йўлида хизмат қилаётган матбуот ходимларини тақдирлаш экани маълум қилинди.

Шунингдек, тадбирга Azon.uz ва Azon TV жамоалари ҳам таклиф этилди.

Тақдирлаш жараёнида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов томонидан «Azon.uz» жамоасига ташаккурнома тақдим этилди. Жумладан, ташаккурномада «Сиз азизларнинг саъй-ҳаракатларингизни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Сизларни энг асосий таянчимиз ва энг яқин ёрдамчимиз, деб ҳисоблаймиз», дейилган. Қуйида ташаккурнома матни тўлиқ тақдим этилади.

«27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни» муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Халқимизни ҳидоят йўлига бошлаш, илму маърифатини янада зиёда этишдаги хизматларингиз учун чексиз ташаккурлар билдирамиз.

Мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган Сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти жуда ҳам таҳсинга лойиқдир.

Сиз азизларнинг саъй-ҳаракатларингизни доимо қўллаб-қувватлаймиз, Сизларни энг асосий таянчимиз ва энг яқин ёрдамчимиз, деб ҳисоблаймиз.

Илоҳо, қаламингиз ўткир, сўзларингиз равон, чиқишларингиз таъсирчан бўлиб, доимо мўмин мусулмонларимиз ардоғида бўлинг, барчангизга бахту саодат, ижодий ютуқлар ёр бўлсин.

Камоли эҳтиром ва юксак ҳурмат ила,
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таъзия: Қирғизистоннинг биринчи муфтийси вафот этди

604 11:59 23.11.2022

Бу ибодат, риё эмас

884 23:45 13.11.2022

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров: «Талабани қўллаган инсон, умр бўйи унга берилган ажру савобларга тенг шерикдир»

655 18:19 06.11.2022

Муфтий Нуриддин Холиқназаров: «Туркий давлатларнинг диний етакчилари ҳамкорликни кучайтириши керак» 

495 18:55 19.10.2022

Ўзбекистон — Миср: икки мамлакат халқларини иймоний биродарлик, бир дин ва мазҳаб чамбарчас боғлаб туради

526 16:20 18.10.2022

Доғистон муфтийсининг рафиқаси Путинга мурожаат билан чиқди

4746 17:10 30.09.2022
« Орқага