Муфтий Усмонхон Алимов: «Болалар масжидга киритилмасин, деган тартиб йўқ»

15:58 25.05.2019 4793

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов “Америка овози” нашрига интервью берди. Унда эътиқод эркинлиги, диний таълим, ижтимоий тармоқлардаги баҳс-мунозаралар, масжидларнинг болаларга очиқлиги, “Қора рўйхат” ва бошқа масалалар юзасидан фикр билдирди:

“Мен қайси бир масжидга борадиган бўлсам, у ерда ёш болаларни кўраман. Ёш болаларга ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ. Болалар киритилмасин, деган тартиб йўқ. Бундай тартиб умуман бўлмаган, бу ташқаридаги гаплар. Биз ҳам шу гапларни эшитамиз, лекин намоён бўлгани бошқача. Бизга ҳам айтишади, текширганимизда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги кўринади. Лекин, битта гап - ёш болалар илм билан шуғулланиши керак. Илм афзалми, ибодат афзалми? Илм афзал. Бу сен келмагин, дегани эмас. Тушунган одам тушунади.”

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!