Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этдилар

1899

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда идора расмий саҳифасида маълумот берилди.

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.

Усмонхон Алимов ҳазратлари Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980-1982 йилларда имом-ноиб, 1987-1989 йилларда, сўнгра яна 1990-2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.

2000-2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби бўлиб меҳнат қилган. 2006 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётганди.

Azon.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон диний уламолари Волгоград вилояти муфтийлигига ташриф буюрди

284 12:17 29.06.2022

Муфтий Украина ҳимояси учун жангга киришди

7588 19:00 11.06.2022

Муфтий ҳазрат Ал-Азҳарда ўзбек талабалари билан учрашди

526 18:55 10.06.2022

Муфтий Мисрдаги ватандошлар билан учрашди 

684 09:13 10.06.2022

Муфтий ҳазрат Мисрдаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади

803 09:45 08.06.2022

Муфтий бошчилигидаги делегация Миср давлатига жўнаб кетди

527 11:05 06.06.2022
« Орқага