Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимовнинг соғликлари ҳақида хабар берилди

3684

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Москва шаҳрида даволанаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, Усмонхон Алимов ҳазратлари ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажаларни давом эттирмоқда.

«Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда» — дейилади матбуот хизматининг ахборотида.

Муфтий ҳазратлари тезроқ соғайишлари, халқимиз, мўмин-мусулмонлар ва яқинлари бахтига соғ-омон бўлишларини Ҳақ таолодан дуо қилиб, сўраб қоламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда қидирувга берилган Хитой фуқароси Ўш шаҳрида қўлга олинди

2640 11:57 02.02.2023

Метан «заправка»лар иши тикланади

1085 17:03 01.02.2023

Энди Қозоғистонда 30 кун регистрациясиз юрса бўлади

427 14:34 01.02.2023

Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

718 10:42 01.02.2023

Жамоат транспорти учун тўловлар тизими ўзгаради

1282 22:14 31.01.2023

Давлат идорасига ҳам «пиар» керак!

604 15:20 31.01.2023
« Орқага