Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимовнинг “Тафсири Ирфон” китоби тўлиқ ҳажмда нашр этилди

538

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов томонидан ёзилган “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржима ва тафсири тўлиқ 30 жузи энг сифатли шаклда 6 китоб қилиб нашр этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Мусулмонлар идорасига кўра, ушбу маънолар таржимаси ва тафсир асари бошқаларидан шу билан фарқланадики, унда оятлар маъноси замондош ўқувчиларимизга иложи борича тушунарли, содда ва равон бўлишига ҳаракат қилинди. Бунда оятлар таржимасида қавс ичидаги изоҳлардан иложи борича воз кечилди. Оятларни тафсир қилишда ўтмишдаги ва ҳозирдаги улуғ муфассирлар тафсирларидан кенг истифода қилиш билан бир қаторда замонавий фан-техника ютуқлари ва кашфиётлари баён этилган илмий китоблардан ҳам фойдаланилди.

Аллоҳ таоло ушбу мўътабар тафсир китобини халқимизга муборак айласин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Норита бинти Муҳаммад – соқовларга Қуръони Каримни ёдлашга ёрдам берувчи илова тайёрлаган муслима

427 08:05 25.09.2019

«Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир»

384 00:00 06.09.2019

Мусҳафларга ранг бериш ҳақида

718 17:00 05.09.2019

Қатағон қурбонлари ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди (фотожамланма)

1043 11:18 31.08.2019

Буюк Британияда жамоат жойларида Қуръон тарқатишни тақиқлаш таклиф этилди

442 12:30 14.08.2019

«Ўзини ўқитиб юбориш» қанчалик тўғри?

2517 16:55 26.07.2019
« Орқага