Ижтимоий тармоқларда «Муфтийнинг садоқатли мушуги» сарлавҳаси билан қабр бошида ўтирган мушукнинг расми тарқалди. Маълум бўлишича, бу сербиялик марҳум муфтий Муаммар Зукоричнинг мушугидир.
Зукорич 2021 йилнинг 6 ноябрида, 51 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Шундан сўнг унинг мушуги қабр бошида қору ёмғирларга қарамай 2 ой кутди. Одамлар мушукни бир неча бор қабристондан олиб кетишди, бироқ у ҳар сафарида қайтиб келди.
Муаммар Зукорич нафақат Сербияда, балки бошқа Болқон давлатларида ҳам таниқли эди. У 2016-2020 йилларда парламент депутати бўлган, 2012 йилда мустақил номзод сифатида президент сайловида қатнашган. Сербия Ислом жамиятини бошқарган.
Муфтийни таниганларнинг айтишича, у ҳайвонларни яхши кўрар эди.