Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Муҳаббатни тамсил этган зот...

1361

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳлини яхши кўришини ошкора айтардилар. У зот турмуш-ҳаётларида аҳлини инсоний томондан яхши кўрар, буни ошкора айтар эдилар.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳнинг аёлларидан биронтасига рашк қилмаганман. Хадичага рашк қилмаганман, уни кўрмаганман ҳам. Лекин у зот Ҳадичани кўп эслар эдилар.  Кўпинча қўй сўйганларида, уни бир неча қисмга бўлиб, унинг дўстларига юборар эдилар. Шунда мен: “Гўё дунёда Хадичадан бошқа аёл йўқдек”, дердим. Расулуллоҳ: “Албатта, у бундай ва бундай бўлган эди. Ундан менинг фарзандларим бўлган”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбаримизнинг Оиша онамизни яхши кўришлари, у зотни Хадича онамизнинг фазлини ва қалбида эгаллаган ўрнини ошкора айтишдан тўхтатмади. Гарчи бу ўринда Оиша онамизнинг рашклари зоҳир бўлган эса-да. Балки Расулуллоҳ Хадича онамизни яхши кўришларини яширмадилар. Ҳолбуки, Хадича онамизнинг вафотларига беш йилдан кўпроқ вақт ўтган эди. Шунда ҳам Пайғамбаримиз Оиша онамизга: “Албатта, мен уни яхши кўришга ризқландим”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳнинг вафотлари қандай ҳам буюк! Қалблари қандай ҳам кенг! Тиллари қандай ҳам тўғрисўз! Таъбирлари қандай ҳам фасоҳатли!

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг  турмуш-ҳаётидаги ҳуқуқларга вафодорлиги. У зот инсоний жиҳатдан, хоссатан, турмуш-ҳаётидаги ҳақларга вафодор эдилар.

Пайғамбаримиз айтадилар: “Дунё матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир” (Имом Муслим ривояти).

Демак, ҳаёт матоларининг афзали солиҳа аёл экан, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га аёлларнинг яхши кўрилишида ғариблик йўқ. Бу соғлом фитрат эгасига тўғри келадиган ва Расулуллоҳ (алайҳиссалом) кўрсатиб берган комил инсонга муносиб фазилатдир.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “У киши айтади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи в асаллам): “Менга дунёйингиздан аёллар ва ҳалол нарсалар яхши кўрилди. Кўз қувончим намозда қилинди”, дедилар” (Имом Насоий ривояти).

Расулуллоҳ (алайҳиссалом) бу сўзлари билан умматини бошқа дин вакиллари ўртасида кенг тарқалаган роҳибликдан, соғлом фитрат ва тўғри мантиққа жуда ҳам узоқ бўлган фикр ва одатлардан қайтардилар.

Оламдаги эрларнинг буюги

Эр аёлини урса, ғазабланар эдилар...

Гўзал турмушдан гўзал намуна

Мана шу ўринда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг юқорида  баён қилганимиз ва бошқа қуйида келадиган сўзларини тушуниб етамиз.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёлларини бир кечада айланиб чиқар эдилар. Ўша пайтда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўққиз нафар аёли бўлган”.

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонлар ичида Аллоҳ таолодан энг қўрқувчироғи ва Аллоҳни улардан кўра билувчироғи бўлиши билан биргаликда, эркаклар хабардор бўла олмайдиган ҳукмларни етказиш мақсадида кўп аёлга уйланганлар. Яна одатдан ташқари бўлган етук мўъжизани кўрсатиб қўйиш учун ҳам шундай қилганлар. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қорнини тўйдирадиган даражада таом топа олмас эдилар. Топсалар ҳам, кўпини бошқаларга бериб юборар ва кўпинча рўза тутар эдилар. Шундай бўлишига қарамасдан, бир кечанинг ўзида барча аёлларини айланиб чиқар эдилар”.

“Шифо” китобида бундай дейилган: “Араблар аёли кўплиги билан фахрланганлар. Чунки бу ўша киши кучли эканига далолат қилади”.

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) қўшимча қилиб айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аёллари кўплиги У зотни Роббисига ибодат қилишдан тўсиб қўймас эди”.

Оиша онамиздан ривоят қилинган бир ҳадисда Расулуллоҳ (алайҳиссалом) рўза ҳолатларига қандай муносабатда бўлганлари ифодаланган. Оиша (розияллоҳу анҳо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рўза ҳолатларида аёлларини ўпар ва қучоқлар эдилар” (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) турмуш-ҳаётларида овқатланишдаги лутфлари. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Мен ҳайз ҳолатимда сув ичиб, сўнгра уни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тутар эдим. У зот оғизларини мен оғзимни қўйган жойга қўйиб, ўша ердан ичар эдилар. Ҳайз ҳолатимда суякни олиб тозалай бошладим. Сўнгра уни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га тутдим. У зот оғизларини мен оғзимни қўйган жойга қўйдилар” (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аёлларига яқин бўлишлари. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан баъзи сафарларига чиқдик. Бас, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сонимга бошларини қўйиб ухлаб ётарди” (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аёллари билан бирга ғусл қилишлари. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Мен ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жунуб ҳолатимизда бир идишдан ғусл қилар эдик”, (Имом Муслим ривояти).

Маймуна онамиздан ривоят қилинади: “Албатта, у киши ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир идишдан ғусл қилишар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Албатта, у киши ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жанобатдан бир идишда ғусл қилишар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

Давоми бор

"Исломда оила: муаммо ва ечимлар" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Зангори экран”нинг яширин хатарлари

3971 07:46 28.05.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига ёрдамчи эдилар

2014 03:00 14.05.2020

Хотин ажрашишни талаб қилиши мумкинми?

4188 00:00 05.05.2020

Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?

4743 22:00 20.11.2019

Аллоҳнинг Расули ташқи кўринишга ҳам эътибор қаратардилар(ми?)

1927 22:00 19.11.2019

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёлларига ёрдамчи эдилар

1667 22:00 15.11.2019
« Орқага