Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муҳаммад бин Салмон тахт томон яна бир қадам илгарилади

889

Валиаҳд шаҳзода расман Саудия ҳукуматига раҳбарлик қилади.

Салмон бин Абдулазиз фармони билан валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони бош вазири этиб тайинланди.

Валиаҳд шаҳзода амалда подшоликнинг раҳбари ҳисобланади, расман янги лавозимга тайинланиши эса унинг позицияларини янада мустаҳкамлайди. Шу кунга қадар Муҳаммад бин Салмон бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири лавозимини эгаллаб келаётганди. Янги вазир лавозимига шаҳзоданинг укаси Холид бин Салмон тайинланган.

Подшо фармони билан ТИВ, энергетика ва инвестициялар вазирликлари раҳбарлари ўз лавозимини сақлаб қолган.

Муҳаммад бин Салмонни бош вазир лавозимига тайинлаш орқали Салмон бин Абдулазиз ўз ваколатларини аста-секин ўғлига топширмоқда. Шу билан бирга подшоҳ ҳукумат мажлисларида иштирок этса, унга ўзи раҳбарлик қилиши ваколати сақлаб қолинган.

Май ойида Салмон бин Абдулазиз шифохонага ётқизилганди.

Муҳаммад бин Салмон 2017 йилда валиаҳд шаҳзода деб эълон қилинган. У бир қанча йирик ташаббуслар муаллифи ҳисобланади. 2016 йилда у Vision 2030 лойиҳасини эълон қилганди. Унга кўра, 2030 йилга келиб Саудия Арабистонини араб дунёсининг инвестицион марказига айлантириш мақсад қилинган. Ушбу ташаббус мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилишни кўзда тутади.

Мудофаа вазири сифатида валиаҳд шаҳзода Яман хусийларига қарши ҳарбий операцияни бошлаган. Шу билан бирга у Эроннинг минтақавий таъсирини камайтириш мақсадида ўта фаол ташқи сиёсат олиб боради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

338 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

548 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

759 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

447 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2454 12:50 30.11.2022
« Орқага