Тарих

Муҳаммад Ғаззолийни танимаган сартарош

2125

Умар Фазлуллоҳ айтади:
"Уни ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Маккаи мукаррамадаги сартарошхоналардан бирида кўрган эдим. Ўша пайтда "Уммул Қуро" университетида маъруза ўқир эди. "Уммул Қуро" олдин "Қирол Абдулазиз университети"нинг бўлими эди.

Мен ундан олдин сартарошхонага келиб навбатимни кутиб ўтирган эдим. У мендан кейин келди ва салом бериб навбатини кутиб ўтирди. Сартарош уни танимас эди. Унга яқинлашиш учун фурсатни ғанимат билдим. У мен билан суҳбатлашиб ўтирди. Менинг навбатим келганида унга навбатимни бермоқчи бўлдим. У эса менинг навбатимни олишни истамас, ўзимнинг навбатимда сочимни олаверишини айтиб қаттиқ туриб олди. Ўшанда мен талаба эдим. У отам тенги эди. Жуда хижолат бўлдим. Кўп ҳаракат қилдим кўндиришга, аммо кўнмади. Шунда сартарош:
- Ҳой! Қўй шу мисрликни. Феъли тор экан. Кел, сочингни олай! – деди.

У кулиб ҳеч нарса демади. Шунда билдимки, сартарош уни танимас экан. Мен сартарошга:
- Бу мисрликни танимадингми?! – дедим.

Сартарош:
- Йўқ танимадим. Ким у? Анвар Содот(Миср президенти)ми?! – деди.

Ҳаммамиз кулиб юбордик.

Аммо мен кўнмадим. Унга навбатимни бериш учун сартарошхонадан чиқиб кетдим. У сартарошлик стулига ўтиргандан кейин кирмоқчи бўлдим. Шундай ҳам бўлди. Сўнгра танишув бошланди.

У ўзини покистонлик сартарошга: 
"Мен биродарингиз Муҳаммад Ғаззолийман", дея таништирди.

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Икки буюк имомнинг онаси: «Иккингиз ҳам бирор коримга ярамадингиз»

4280 08:30 02.03.2020

Муҳаммад Ғаззолий сайловлар ҳақида

1344 08:20 22.01.2020

“Қошиқ билан таом ейиш суннатга хилофми?”

1565 11:05 18.01.2020

Ислом уммати Қуръонни тарк этди – бўлинди...

1523 08:00 24.10.2019

«Мен кофирларга ўхшаб костюм-шим киймайман!» деган бечора!

2119 16:00 23.10.2019
« Орқага