Муҳаммад ибн Салмон Жанубий Осиё бўйлаб турне ўтказмоқда: кейинги манзил Ҳиндистон

15:30 19.02.2019 507

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Жанубий Осиёдаги турнеси давом этмоқда. Шаҳзода Покистондан кейин иттифоқчилар билан алоқаларни кучайтириш мақсадида, Ҳиндистонга икки кунлик ташриф билан келади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Янги Деҳли шаҳрида шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокаралар олиб боради.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда, савдо ва сармоя, мудофаа ва хавфсизлик каби масалалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, томонлар Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводига Саудия Арабистонининг «Арамcо» компаниясининг сармоясини киритишни ҳам муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!