Янгиликлар

Муҳаммад ибн Салмон Жанубий Осиё бўйлаб турне ўтказмоқда: Покистонга ташриф

762

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон 2 кунлик расмий ташриф билан Покистонга ташриф буюрди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, аэропортда валиаҳд-шаҳзодани Покистон Бош вазири Имрон Хон кутиб олган.

Бугун, 18 февраль куни Муҳаммад ибн Салмон бир қатор покистонлик сиёсатчилар, шунингдек Президент Ариф Алви билан ва Покистон армияси бош штаби бошлиғи, генерал Қамар Баджву билан учрашув ўтказади. Учрашув давомида икки тарафлама англашув меморандумлари ва иқтисодий инвестициялар алмашинуви бўйича шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Покистонга расмий ташриф ниҳоясига етгач, валиаҳд шаҳзода Ҳиндистон ва Хитойга ҳам ташриф буюриши режалаштирилган. Аввалроқ, турне давомида Муҳаммад ибн Салмоннинг Малайзия ва Индонезияда ҳам бўлиши айтилган эди. Лекин бу ташрифлар, ҳеч қандай изоҳ берилмасдан бекор қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирол маъқуллади: АҚШ Саудия Арабистонига 3 мингта аскар жўнатади

880 08:00 15.10.2019

Эрон ўз кемасига ҳужумни жавобсиз қолдирмоқчи эмас

929 20:30 14.10.2019

Салмон Авдага ҳукм чиқариш кечиктирилди

734 11:00 14.10.2019

Путин 12 йилдан сўнг Саудия Арабистонига боради

1134 11:00 12.10.2019

Қизил денгизда Эронга тегишли кемада портлаш юз берди

559 09:30 12.10.2019

Энди Саудия Арабистонига Ўзбекистондан кунига икки самолёт учади

1019 18:45 11.10.2019
« Орқага