Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

“Муҳаммад” исмини бетаҳорат айтмаган султон

1114

Маҳмуд Ғазнавий, Абулқосим Маҳмуд ибн Сабуктегин (967— Ғазна, 1030) — давлат арбоби ва ҳарбий саркарда, Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (998—1030). Ғазнавийлар давлатининг Нишопурдаги ноиби (994—997). Отаси вафотидан сўнг тахтни эгаллаган (998 й.дан).

Маҳмуд Ғазнавий қорахонийлар билан ўз мавқеини мустаҳкамлаб, асосий эътиборни Шимолий Ҳиндистонни охиригача забт этишга қаратган. У Панжоб ва Кашмир вилоятларига 17 марта ҳарбий юришлар уюштирган (1002—28). Маҳаллий аҳолини ислом динига киритган. Унинг ҳарбий сафарларида Беруний ҳамкорлик қилган. Берунийнинг машҳур «Ҳиндистон» (1030—31) асари ушбу сафарлар натижасида вужудга келган.

Маҳмуд Ғазнавий араб ва форс тилларини пухта билган ва бу тилларда шеърлар ҳам битган. Ўз давлатининг пойтахти Ғазнада нодир китоблардан катта кутубхона тўплаган. Бу даврда ислом маданияти ривожланиши ва ислом дини тарқалишига катта ҳисса қўшган. Хусусан, ўз саройида 400 дан ортиқ олимлар, шоирлар ва санъаткорлар (Беруний, Унсурий ва б.)ни тўплаб, уларга ҳомийлик қилган.

Туркий ҳукмдорлардан султон Маҳмуд Ғазнавий художуйлиги, суннатга уйғун яшагани, адолатпешалиги билан ҳам машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли султонга котиблик қиларди.

Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибининг исми билан эмас, «Эй,  вазирнинг ўғли!» деб чақирди. Бу ҳолдан котиб сергакланди. Бирор янглиш иш қилиб, подшоҳни ранжитиб қўйдимми, деб ўйлади. Бўлган воқеани отасига айтиб, маслаҳат сўради.

Вазир ҳам минг андишада жавоб излаб ҳукмдорга мурожаат қилди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий:

– Ташвишланманг, эй вазир, ҳамиша ўғлингизнинг исмини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлардим. Бу сафар таҳоратим йўқ эди. Шунинг учун таҳоратсиз ҳолда уни Муҳаммад, деб чақиришдан, яъни пайғамбаримиз муборак исмларини тилга олишдан қўрқдим, – деб жавоб қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халифанинг ўғиллари ҳам олимлар хизматида бўлган...

619 09:02 01.12.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (33-қисм)

325 18:10 30.11.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (32-қисм)

422 21:05 29.11.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (31-қисм)

400 20:10 28.11.2020

Уйимга етиб боргач, уни кечирдим...

1296 13:00 28.11.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (30-қисм)

505 19:38 27.11.2020
« Орқага