Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

«Муҳаммад» исмининг маъноси нима? – «Йўловчи» кўрсатуви бошланмоқда

1049

Айни дақиқаларда AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида «Йўловчи» кўрсатувининг навбатдаги сони бошланмоқда. Кўрсатувнинг ушбу сони «Қатортол» озиқ-овқат бозорида бўлиб ўтди.

«Йўловчи» кўрсатуви орқали бугун ҳам юртдошларимизга қизиқарли ва манфаатли саволлар тақдим этилиб, уларнинг билимлари яна бир бора синовдан ўтказилди. Иштирокчилар дастлаб қуйидаги 4 саволга жавоб беришди:

  1. Суннат нима?
  2. Фарз нима?
  3. Вожиб нима?
  4. Банданинг амали неча қисмга бўлинади ва улар қайси?

Ушбу саволларга тўғри жавоб берган иштирокчиларга эса супер савол берилди.

Бу галги супер саволда эса иштирокчилардан «Муҳаммад» исмининг маъноси нима эканлиги сўралди. Тўғри жавоб берганлар «Азон китоблари» маркази томонидан тақдим этилган Қуръони каримни қўлга киритишди.

Барчангизни қуйидаги ҳавола орқали «Йўловчи» кўрсатувини томоша қилишга таклиф этамиз.

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага