Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳақларида

17:00 23.03.2019 2223

Қози Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362 ҳижрий, 1943 милодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Дейбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий, муаллим деган маънони билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади.

Оталари бу ҳақда гапириб ўтганлар. Бу силсилани аниқлаштирувчи санад бўлмасада аммо шариат бу хусусда муттасил санадни шарт қилмайди.

Тақий Усмоний беш инининг энг кенжасидирлар.

Биринчиси, Муҳаммад Закий бўлиб, йигитлик пайтларидаёқ вафот этганлар. Муҳаммад Закий шоир бўлиб, урду тилида девонлари бор.

Иккинчиси, Муҳаммад Розий Усмоний бўлиб, “Ишоъа” босмахонаси асосчиси.

Учинчиси: Валий Розий бўлиб, Карочи университетининг Исломий билимлари бўйича профессори. Сийрат хусусида китоблари бор. Ушбу китоблари учун Покистон президенти Зиёул ҳақ мукофот билан тақдирлаган.

Тўртинчиси Муҳаммад Рафеъ Усмоний бўлиб, Карочидаги Дорул-Улум Университети бошлиғи ҳамда Покистоннинг умумий муфтийсидир.

Тақий Усмоний бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар.

Масалан Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби.

Холид Муҳаммад Бушофеъ айтадилар. Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги уламолар китоблари билан ҳозиргилар китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳинд қитъасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашдек қобилиятли кишини ҳам кўрмадим.

Тақий Усмоний ҳақларида шогирдлари Луқмони Ҳаким бир китоб таълиф этиб, унинг номини “Қози, фақиҳ, даъватчи ва тадқиқотчи Тақий Усмоний”, деб номлаган. У Дамашқдаги “Дорул қалам” матбаъасида чоп этилган. 144 саҳифадан иборат бўлиб, унда барча шогирдлари, устозлари, китоблари, ишлари ва яшаш жойлари хусусида маълумотлар бор.

Тақий Усмоний таълиф этган китоблар қуйидагилардан иборат:
1. Акалари қаламига мансуб тафсир “Маъорифул Қуръон”га муқаддима.
2. Улумул қуръон.
3. “Маъорифул қуръон”ни инглизчага таржимаси.
4. “Такмилату фатҳил мулҳим” 6 жилд.
5. “Дарсут Термизий” Бу Термизий номли университетда ўтган лексикалари йиғиндиси бўлиб, жиянлари Рашид Ашраф тўплаганлар.
6. “Буҳус фий қазоё фиқҳийя муъосира” Бу китоб ўзида олди-сотдининг барча турини жамлаган.
7. “Сўйиш ҳукмлари”.
8. “Ақл ва шариат чегарасида наслни чеклаш”.
9. Эътикоф аҳкомлари.
10. Ислом ва замонавий иқтисод.
11. “Оилавий муаммоларимиз”
12. Намозларингизни суннатга мувофиқ ўқинг.
13. “Фатво усуллари”
14. “Шариат мезонидаги тақлид”
15. “Ҳозирги асрдаги ижтиҳод дастури”
16. “Насронийлик нима?”
17. “Муқаддас китоб нима?”
18. “Қадим аҳддан Қуръонга”
19. “Қаророт ал-Қазоийя”.
20. “Ер мулкчилиги ва унинг чегараси”.
21. “Таълимдаги низомимиз”.
22. “Низом дастури қандай ўрганилади”.
23. “Покистондаги Исломий таълимга бир назар”.
24. “Ҳозирги замонамизда шариат қандай татбиқ қилинади”.
25. “Ислом ва ҳозирги сиёсат”
26. “Шариатни татбиқ қилиш ва унинг масалалари”.
27. “Ислом ва инсон ҳуқуқлари”
28. “Тарих воқеълигидаги Муовия разияллоҳу анҳу”.
29. “Отам ва устозим ва у зотнинг завқлари”
30. “Ўтганларни излари”
31. “Шаҳид Зиёул ҳақ”
32. “Ким Дейбанд шайхи бўлса”.
33. “Умматнинг ҳакими ва у кишининг сиёсати”.
34. “Ислоҳ ваъзлари”.

Эслатиб ўтамиз, Тақий Усмоний ҳазратларига жума куни суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Аллоҳ Тақий Усмоний жанобларини Ўз паноҳида асраб, умматга бунданда кўп китоблар ёзишда Ўзи ёрдамчи бўлсин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!