Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муҳаммадали Абдуқундузов: «...Тўхтатганимни расман эълон қилмоқчиман!»

6618

Таниқли актёр, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали Абдуқундузовнинг “Инжил”ни овозлаштириш жараёнида иштирок этаётгани ҳақидаги хабари кўпчилик юртдошларимизнинг эътирозларига сабаб бўлган эди. Хатосини ўз вақтида англаб етган актёр фейсбук саҳифасида бу ишдан тўхтаганини расман эълон қилди.

«Ассалому алайкум, азиз диндошлар! Барчангизга Парвардигори ОЛАМ инъом этган янги кун муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган мавзуда янги пост қолдирмоқчиман.

Маълумингизким, янги лойиҳа устида иш жараёнлари бошланган эди. Ушбу жараённи ёритиш мақсадида изоҳли расм қолдирилганди. Аммо, авваламбор, бу иш, исломий жиҳатдан куфр саналгани, муқаддас динимизда ушбу лойиҳа учун рухсат йўқлиги ва мухлисларнинг фикрларини инобатга олиб, ушбу лойиҳадаги иштирокимни тўхтатганимни расман эълон қилмоқчиман!

Мен шу пайтгача мухлисларимни тарихий ва замонавий образларим билан хурсанд қилиб келганман ва бундан буён Парвардигор қанча умр берган бўлса, халқимиз учун ана шундай образларни яратишга ҳаракат қиламан.

Ушбу масала бўйича ўзларининг объектив фикрларини билдирган биродарларимизга Оллоҳнинг марҳамати ва раҳматини тилайман. Тилига эрк берган, диний муомала маданиятини унутганларга эса Яратгандан инсоф сўраб қоламан!

Барчангизга дунё ва охират яхшилик ва саодатини тилаб, ҳаммаларингизга хурмат- эҳтиромини изҳор этиб,

Муҳаммадали Абдуқундузов!»

Аллоҳ ҳақ ва ҳидоят йўлида собитқадам қилсин...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда сув таъминотидаги узилишлар намойишларга сабаб бўлди

29 23:10 23.07.2021

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

295 21:55 23.07.2021

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

363 21:10 23.07.2021

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

235 20:05 23.07.2021

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

551 19:20 23.07.2021

Ўзбекистонда йигирма бир миллион кишини эмлаш режалаштирилган

366 18:25 23.07.2021
« Орқага