Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Муҳим таҳлил: Пайғамбар алайҳиссалом қатнашган жангларда ўлимлар фоизи нега паст?

2045

Рақамлар ёлғон сўзламайди. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссаломнинг жангларида мусулмонлар ва душман тарафдан ўлдирилганлар ададини ҳисоблаб чиқдим. Сўнгра уларни таҳлил қилдим ва бугун дунёда бўлаётган ҳодисаларга боғлашга ҳаракат қилиб, ҳайратда қолдим.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги ўн йил ичида содир бўлган жангларда мусулмонлардан шаҳид бўлганлар сони 262 нафар, душман тарафдан ҳалок бўлганлар сони эса 1022 нафарга етар экан. Мазкур ҳисоблаш давомида фақатгина қарама-қарши бўлган жангларни эмас, икки тарафнинг аъзолари орасида рўй берган ҳодисалардаги ҳолатларни ҳам қўшдим. Шунингдек, баъзи тадқиқотчиларнинг Пайғамбар алайҳиссаломнинг жангларини чиройли кўрсатиш мақсадида камроқ рақам келтириш учун заиф ривоятларга суяниб йўл қўйган муболағаларидан четлашиш учун қандай сон келтирилишидан қатъи назар, имкон қадар энг ишончли, тасдиқланган ривоятларни жамлашга ҳаракат қилдим. Шундай қилиб, икки тарафдан ўлдирилганлар сони фақатгина 1284 нафарни ташкил этди.

Шунингдек, бирор киши ўша пайтларда қўшинлар жуда кам бўлгани ва шу сабаб ўлдирилганлар сони шу қадар кам эканини кетирмаслиги учун жангларда икки тарафдан иштирок этган қўшинлар сонини ҳам ҳисобладим. Кейин ҳалок бўлганларнинг қўшинлар ададига нисбатини ҳисоблаб чиқдим ва мени ҳайратда қолдирган ҳолатга дуч келдим. Мусулмонлардан шаҳид бўлганлар сони мусулмон қўшинлари сонига нисбатан фақатгина 1% ни, мусулмонларнинг душманлари тарафидан ҳалок бўлганлар сони эса уларнинг қўшинларига нисбатан 2% ни ташкил этди. Демак, икки тарафдан ўлдирилганларнинг қўшинларга ўртача нисбати фақатгина 1,5% га тенг экан!

25 ёки 27 та ғазот ҳамда 38 та сариядан иборат умумий 63 та жангдаги мазкур кичик нисбат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидаги урушлар қонли жанглар бўлмаганининг энг ёрқин далили бўла олади.

Ҳолат янада ёрқинроқ ва аниқроқ англаниши учун иккинчи жаҳон урушини замонавий «маданият» нинг урушларига мисол тариқасида олиб, ундаги ҳалок бўлганлар сонини ҳисоблаб чиқишга киришдим. Сўнгра ҳалок бўлганларнинг урушда қатнашган аскарларга нисбатини ҳисоблаб чиқдим ва ҳайратдан қотиб қолдим. Чунки, ушбу урушдаги ҳалок бўлганларнинг қатнашган аскарларга нисбати 351% га тенг эди!

Қайтараман, рақамлар алдамайди! Иккинчи жаҳон урушида 15.600.000 аскар қатнашган, лекин ўлганлар сони эса 54.800.000 нафарга етади. Яъни урушда қатнашган аскарлар сонидан уч баробар ортиқ! Қурбонлар сонининг бу қадар ошиб кетишининг маъноси шуки, ҳеч қандай истисносиз икки тараф қўшинлари ҳам тинч аҳолини йўқ қилиб юборадиган жанглар олиб борган ҳамда турли хил тинч шаҳар ва қишлоқларга бир неча минг тонна бомбалар ташлаган. Натижада, булар биноларни вайрон қилиш, иқтисодни чўктириш ҳамда инсонларни бошпанасиз қолдириш у ёқда турсин, башариятни йўқ қилган ва инсониятни қириб юборган!

Дарҳақиқат, мазкур уруш инсоният учун ҳақиқий ҳалокат бўлган. Маълумки, ушбу қатлиомда иштирок этган Британия, Франция, Америка, Италия, Германия ва Япония каби давлатлар бугунги кунда илғор тараққий этган давлатлар саналади. Бу қандай ривожланиш? Улар қандай тараққиёт ҳақида гапирмоқдалар?! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қаттиққўллик ва террорда айблаётганлар қани?!

Роғиб САРЖОНИЙ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг аҳволи...

1054 12:00 11.09.2020

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2484 18:10 01.09.2020

“Қирқ ёш Аллоҳдан бандага юборилган элчидир”

2543 12:25 01.09.2020

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати

1026 21:30 30.08.2020

Қайси садақанинг ажри улуғ?

1853 18:51 23.08.2020
« Орқага