Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Муҳкам  ва муташобиҳ оятлар

688

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

(ўн тўртинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

Уламоларимиз муташобиҳ оятлар борасида асосан икки хил йўлда бўлганлар:

1.  Салаф  уламоларининг тутган йўли.

Унга кўра у қандай таъвил ёки тафсир бўлмасин муташобиҳ оятларини таъвилига чуқур берилмасликдир. Аллоҳ таоло ўз зотини поклаб ўзига собит қилган сифатларига иймон келтиришдир. Унинг сифатлари янгидан пайдо бўлиш, ноқислик ва маҳлуқларники (яратилган нарсалар) каби иллатлардан ҳолий эканига иймон келтириш билангина кифояланишдир. 

Бунинг тартиби мазкур муташобиҳ оятларни умумий маъносини таъвил қилиш, бундан кўзланган асл мақсадни эса Аллоҳ таолонинг илмига ҳавола қилишдир. Аммо мазкур ояти карималарни  ҳеч қандай изоҳсиз, ўзининг зоҳирий маъносида қолдириш (юзаки маъносига қараб хулоса қилиш) жоиз эмас. Бундай ёндашув  салаф уламоларда ҳам кейингиларда ҳам кузатилмаган.  Масалан Аллоҳ таоло ояти карималарнинг бирида ўз зотига кўз нисбатини беради:         

“Роббингни ҳукмига сабр қилгин, чунки сен бизнинг кўз ўнгимиздасан” (Тур, 47)

“Биз унга унинг қон томиридан ҳам кўра яқинроқмиз”. (Қоф ,16)

Агар ушбу икки ояти карималар ҳеч бир умумий таъвилсиз зоҳир маъноси билан изоҳланса, Аллоҳ таолонинг китобида ноқисликлар юзага келар эди. Чунки оятда айтилган қон томиридан ҳам кўра яқинлик маъносини таъвилсиз қандай тушунамиз? 

Айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ таолони мазкур оятларга биноан  махлуқларга ўхшашдан мутлақо покдир деб эътиқод қиламиз, яъни маконнинг бир қисми бўлиш, масофавий узоқ ва яқинликлардан холи, сурат, шакл ва жисм нисбатларидан мусаффодир. Ундан кейин Аллоҳ таоло ўз зотига қандай сифатни собит қилган бўлса улар унинг камолига ва буюклигига муносиб ва камолот сифатлардир. Шунинг учун ҳам бу каби оятларни асл тафсилотини Аллоҳ таолони ўзига ҳавола этиш билан уни нотўғри тушуниб қолишлардан сақланамиз. Айнан мана шу йўл  муташобиҳ ояти карималар борасида салафларимиз тутган йўлдир. Жумладан, машҳур тобеинлардан имоми Молик, Суфён ибни Уяйна, Абдуллоҳ ибни Муборак каби алломаларимиз “у оятларга иймон келтирамиз, аммо кайфияти ҳақида тасаввурга берилмаймиз” дейдилар.

Демак муташобиҳ ояти карималар луғат ва лафзларнинг зоҳир маъноларидан келиб чиқиб идрок этилмайди. Зеро у каби ояти карималар муқобилида бошқа далолати қатъий бўлган ояти карималар ҳам ворид бўлади.

2.  Халаф (кейинги) уламоларнинг тутган йўли.  

Муташобиҳ оятларни бошқа муҳкам бўлган ояти карималар тақозосига кўра таъвил қилиш.  Аллоҳ таолони замон, маконлардан ҳамда тана аъзоларидан холи бўлган зот деб эътиқод қилишдир. Ушбу қоидага кўра улар “Раҳмон аршга истиво қилди” (Тоҳа, 5) ояти каримасини “аршни ҳам ўз султонлиги ва қуввати билан бошқарди деб тушунамиз” дейдилар. Мана шу ёндашув изоҳ, луғат ва маъно жиҳатидан ҳам тўғри ёндашув ҳисобланади. Шунга кўра улар оятлардаги “қўл” сифатини қувват ёки лутф-карам маъносида, “кўз” сифатини иноят ва риоят (назорат ва бошқариш) маъносида изоҳлайдилар. Шунингдек, ҳадиси шарифда келган “Аллоҳ таоло одамни ўзининг кўринишида яратди” жумласидаги “ўзининг”замирини (ўзининг кўриниши лафзидаги олмош) Аллоҳ лафзига эмас, балки одам лафзига қайтади, дейдилар. Шунда маъно Аллоҳ таоло одамни, одамнинг ўз кўринишида яратди. Даставвал яратилган шаклида қолди. Кейин ўзгариб қолгани йўқ қабилида бўлади, дейдилар. 

Ёки ибни Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган  “Албатта Аллоҳ таоло одамни Раҳмон суратида яратди” ҳадисидаги “Раҳмон сурати” лафзини инсонларда ҳам бўладиган илм-идрок  каби сифатлар маъноси, дейдилар. 

Ҳолбуки илм ва ирода сифатлари Аллоҳ таолонинг сифатларидир. Шунда маъно “Аллоҳ таоло одамни илм, ҳикмат ва маърифатли қилиб яратди” дегани бўлади.

Имоми Моликдек забардаст аллома ҳам оятдаги “истиво” лафзи ҳақида саволга тутилганларида у зот “нега энди ақлга тўғри келмасин. Истиво мажҳул (ноаниқ) эмас. Унга оятда айтилганидек иймон келтириш вожиб. У ҳақида савол қилиш (баҳс мунозара учун) эса бидъатдир”, деб жавоб берган эканлар. Аслида у алломаларимизнинг яшаган даври иймон ва нубувват даври бўлмиш асри саодатга яқин давр эмасмиди? Улар фиқҳ ва ҳадиси шарифларни девонларга ажратиш, шаръий илм ва маърифатни гуллаб яшнаган даври, балоғат ва фасоҳат (араб тилининг юксак баёний ва адабий услуби) ҳалқалари ва илмий анжуманлар қизғин бўлган давр алломалари бўлсалар-да муташобиҳ оятларни умумий маъносига суяниб, оятга ва ундаги маънога иймон келтириб, аммо асл моҳияти ва кайфиятини Аллоҳнинг илмига ҳавола қилмоқдалар. Ҳа, улар балоғат ва фасоҳат илмларининг  энг юксак пешволари бўлсалар-да муташобиҳ оятларни луғат тақозосига кўра таҳлил қилишга журъат қилмадилар. Ваҳоланки таслим (мазмун моҳиятини Аллоҳнинг илмига ҳавола қилиш) йўлини қабул қилмасдан, уларни тафсилотига берилган  зиндиқлар (моддапарастлар) уларни даврида ҳам бор эди. 

Ушбу ҳар икки йўналишда ҳам масаланинг муҳим томони бир нуқтага жамланади. У ҳам бўлса Аллоҳ таоло ҳеч бир махлуқларига ўхшамайди. Аллоҳ таоло ўз жалоли ва буюклиги билан барча ноқислик ва ожизликлардан пок зотдир. Салаф ва халаф уламоларимизнинг фикрлари  орасидаги тафовут лафздадир холос. Аммо мазмун моҳиятан ҳар икки томоннинг фикри бир хил чиқмоқда.  

Аммо бугун ўзларини китоб ва суннатни маҳкам тутувчилар деб номлаётган бир тоифалар чиқди. Аслида уларни муъаттиллар (Аллоҳ таолонинг сифатларини бузиб талқин қилувчилар) десак тўғри бўлар эди. Чунки улар  Аллоҳ таолога сурат  жисм ва шакл нисбатини бермоқдалар. Улар бу борада келган ояти карималарни зоҳирини ушлашни даво қилсалар-да аслида унинг муқобилидаги бошқа қатъий оятлардан юз бурмоқдалар. Улар ўз табиатларидан келиб чиқиб луғат илми ва унга боғлиқ бўлган мажоз, истиора ва шу каби зарурий илмлардан мутлақо бехабардир. Аслида бу илмларни билмай туриб Аллоҳ таолонинг Китоби ва ҳадиси шарифлардан гапириш мутлақо мумкин эмас. Улар на муташобиҳ оятлар на муҳкам оятларни тушунадилар. Улар бор-йўғи Аллоҳ таолонинг ҳам ўз хаёлотлари билан фикр қиладиган, кейин эса ушбу хаёлий фикрларини ояти карималар билан асослашга уринадиган тоифалардир. Уларнинг бу ачинарли ҳолати ояти каримада қуйидагича баён қилинади:  

“У сизга китоб нозил қилган зотдирки, у (китобдан) шу китобнинг асли-моҳияти бўлган муҳкам - аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа муташобеҳ - тушиниш қийин бўлган, фақат муҳкам - равшан оятлар ёрдамидагина ҳақиқий маъносини биладиган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Бас, дилларда (ҳақ йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) алдаб, фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ) таъвил-тафсир қилиш учун унинг муташобеҳ оятларига эргашишадилар. ёлғиз Аллоҳгина билур - илмда собитқадам бўлган кишилар эса «У китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,- дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар.” (Оли Имрон, 7)

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

472 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

364 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

254 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1011 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

192 15:44 27.01.2021
« Орқага