Аҳли ирфон

«Аллоҳга сидқидил бўлди, Аллоҳ уни тасдиқлади»

1301

Ихлосни кучайтиришга ёрдам берувчи ва унга чорловчи омиллардан бири, бу мухлис бандаларнинг сийратини ўқиш, ҳаётларини чуқур ўрганишдир. Аллоҳга йўналган инсон чин мухлисларни топа олмаса, вафот этиб кетган ихлосли бандаларнинг орасидан бўлса ҳам топиш мақсадга мувофиқдир. Фикр ва хулқлар ўз эгаларининг ўлимлари ила ўлмайди, улар китобларда қолади.

Уларнинг асарларини ўқиш ҳам суҳбат қуриш, дўст бўлишнинг бир кўринишидир. Бундай намуналардан бири имом Насаийнинг “Сунан”ларида келган: “Аъробийлардан бир киши расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб иймон келтирди ва у зотга эргашди. Сўнгра: “Сиз билан ҳижрат қилайми?” деди. Расулуллоҳ унга саҳобалардан бирини бириктириб қўйдилар.

Ғазотдан сўнг Расулуллоҳ ўша аъробийнинг улушини дўстларидан бериб юбордилар. Аъробий уларнинг туяларини боқиб берар эди. Биродарлари улушни берганларида, у: “Бу нима?” деб сўради. Шунда улар: “Аллоҳнинг расули буни сенга ажратдилар”, дейишди. У пайғамбаримизнинг ҳузурларига бориб: “Бу нима, эй Аллоҳнинг расули?” деди. “Сенга улуш қилиб ажратдим” дедилар. Шунда у (одоб ила, ўзини паст тутиб): “Сизга бунинг учун эргашмаганман. Аллоҳ йўлида юрганимда бўйнимга мана бу ила (қўлидаги камон ўқи ила бўйнига ишора қилди) бўйнимга урилса, вафот топиб, жаннатга кириш учун эргашганман” деди. Шунда Расулуллоҳ: “Агар Аллоҳга нисбатан сидқидил бўлсанг, У Зот сени тасдиқ қилади”, дедилар.

Бир қанча вақт ўтди ва улар душманга қарши жангга чиқдилар. Ўша аъробийни ўзи кўрсатган жойига ўқ санчилиб вафот этган ҳолида Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб келишди. У зот: “Бу ўшами?” деб сўрадилар. Саҳобалар тасдиқлашди. Пайғамбаримиз: “Аллоҳга сидқидил бўлди, Аллоҳ уни тасдиқлади” дедилар. Сўнгра уни ўз жуббасига кафанлаб, жанозасини ўқидилар. “Аллоҳим! Бу қулингдир! Сенинг йўлингда ҳижрат қилди ва шаҳид бўлди. Мен бунга гувоҳман”, деб дуо қилганлар. 

Яна бир мисол: имом Ғаззолий айтадилар: ”Китобларда “кимки кетма-кет қирқ кун жамоат намозини қолдирмаса, Аллоҳ унинг тилидан ҳикмат булоғларини чиқариб қўяди” деб ўқидим. Бу нарсага амал қилишда қаттиқ тиришдим ва қирқ кун жамоат намозларини бирортасини қолдирмадим. Аммо менда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Шунда Аллоҳни танувчи бир бандадан бу ҳақда сўрасам у: “Сенинг қирқ кун жамоат намозларини қолдирмаслигинг тилингдан ҳикмат булоғлари отилиб чиқиши учун бўлган. Холис Аллоҳ учун бўлмаган”, деди.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Наманган уламолари шундай эдилар...

3755 11:00 14.02.2020

Улуғларнинг жавоби жавобларнинг улуғи

1704 08:00 10.02.2020

Жумҳур  уламолар...  кимлар?

1109 08:40 06.02.2020

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ташқи кўриниши ўхшайдиган саҳобаларни биласизми?

1556 20:30 03.02.2020

Анонс: Таниқли уламо Билолхон Баҳодирхон ўғли билан суҳбат – Сўфи Аллоҳёр ва «Саботул ожизийн» асари ҳақида

826 18:20 03.02.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаётларидан бир лавҳа

8402 08:00 29.01.2020
« Орқага