Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

515

Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) Ливиянинг Чад билан чегарасида 20 нафар муҳожир жасади топилганидан чуқур афсусдалигини билдирди, дейилади ташкилот баёнотида.

Ҳодиса 29 июнь куни Ливия жанубида, Чад билан чегарадош Саҳрои Кабир ҳудудида содир бўлган. Ноқонуний муҳожирлар ташналикдан вафот этган. 

“Ливия чўлида 20 кишининг ўлими нафақат халқаро ҳамжамият учун қўнғироқ, балки 2030 йилдан бошлаб ҳеч кимни четда қолдирмаслик тамойилини амалга оширишдан қанчалик ожиз эканлигимизнинг ифодасидир”, — деди ХМТ Ливиядаги миссия раҳбари Федерико Сода. 

Федерико Сода Ливия чўлида ҳам, Ўрта ер денгизида ҳам муҳожирларнинг ўлимининг олдини олиш мумкин бўлган ва "қабул қилиб бўлмайдиган" ҳақиқат эканлигини таъкидлади. 

Ливия жанубидаги Саҳрои Кабир чўли ноқонуний муҳожирлар учун энг хавфли йўллардан бири саналади. 2014 йилдан бери минтақада камида 2000 муҳожир ҳалок бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

64 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

218 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

90 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

175 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

93 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

127 11:10 18.08.2022
« Орқага