Янгиликлар

Мўмин Мирзо тез қатл қилинганми ё Отабек тез қамалган?

5457

Ишлам калламай қолди!

Ҳаммага битта савол: Ҳусайн Бойқаронинг Мўмин Мирзони қатл қилиш тўғрисидаги фармони тезроқ ижро қилинганми, Отабек Нуриддиновни қамоққа олиш тўғрисидаги ҳукмми?

Эслатиб ўтаман:

1. 30-декабрь куни соат 10:30 да Отабек фуқаро Б.Қоҳҳоровни сўккан.

2. 30-декабрь куни соат 10:35 да фуқаро Б.Қоҳҳоров мелисага айтган.

3. 30-декабрь куни соат 10:40 да мелиса Отабекни ушлаб, ИИБ га оборган.

4. 30-декабрь куни соат 10:45 да Отабекни қамоққа олиш учун санкция олишган.

5. 30-декабрь куни соат 10:50 да Отабекни ИИБ да тергов қилишган.

6. 30-декабрь куни соат 10:55 да Отабекнинг ишини прокуратурага оширишган.

7. 30-декабрь куни соат 11:00 да Отабекнинг прокуратурадаги тергови тугаган.

8. 30-декабрь куни соат 11:05 да Отабекнинг иши Судга оширилган.

9. 30-декабрь куни соат 11:10 да Отабекнинг иши Шаҳар судида кўрилиб, бу иш жиддий эканлигини, фақатгина Вилоят Суди кўра олишини айтишган.

10. 30-декабрь куни соат 11:15 да Отабекнинг ишини Вилоят Суди кўрган.

11. 30-декабрь куни соат 11:20 да Отабекка ҳукм ўқилган.

12. 30-декабрь куни соат 11:25 да Отабекнинг сочи олинган.

13. 30-декабрь куни соат 11:30 да Отабек турмага тиқилган.

Бир соатда бир йигитнинг тақдирини ҳал қилишган. Мен Андижон шаҳри ва вилоятидаги ички ишлар ходимларига ҳам, прокуратура идораларига ҳам, Суд қозиларига ҳам қойил қолдим. Ахир мана шундай тез ишлашмаса, бир кун кейин байрам, байрамдан кейин эса, ҳақорат учун Отабекни қамаб бўлмасди!

Қарсаклар! Кетмоний қарсаклар! Олқишлар!

Ўзбекистонга мана шундай тез ишлайдиган мелисалар, прокрурлар, судьялар керак!

Сўккан одам борми, жиноят қилган одам борми, ЎША КУННИНГ ЎЗИДА турмага тиқиш керак!

Аммо...

Аммо ишламнинг калламай қолган жойи шундаки, айрим “каттакон”лар бутун бошли туман аҳолисини “ХОРАМИЛАР” деб сўкадими, аёлларнинг рўмолини юлиб олиб, ҳокимларникига тиқадими, фермернинг соқолини қирдириб ташлайдими, қўлтиғининг жунини юлиб ташлайдими, тўрт-беш кишининг жанозасини ўқиб юборадими, беш-ўн кишини дарёга чўктириб юборадими, ўн-ўн беш кишини йўқ қилиб юборадими, журналистман, блогерман деганини ГЕЙ қилиб юборадими, мелиса ҳам жим, прокурор ҳам жим, судья ҳам жим. Қайтанга ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ўша “кттаконларни бирам ҳимоя қилади-ей, уларнинг кетини ёпгунча эслари кетади. Уларни оқлаб, баёнот чиқаргунча, юзлари қорайиб кетади.

Сўконғич “каттакон”ларга бирам имконият кетидан имконият беришадики, на чеки бор, на чегараси.

Аввал кечириб қўя қолишади, авжига чиқаверса, кечирим сўраттиришади, жа ҳаддидан ошса, ўтиниб кечирим сўранг, дейишади. Оптом қўйиб юборса, уч ой муҳлат беришади. Оддий халқми, фермерми, вазирми, сенаторми, фарқи йўқ, ўша айрим “каттакон”лар кўндалангига қўйиб юбораверади. Негадир уларга чора кўришга қолганда на мелиса, на прокурор, на суд ШОШМАЙДИ. Қайтанга орада медал, орден ҳам беришади.

Нимага шундай?

Отабекларга ҳам муҳлат беришса бўлмасмиди?

Отабеклар кечирим сўрашни билишмасмиди?

Отабеклар ўтиниб кечирим сўрай олишмасмиди?

Отабекларга орден бериб кўрилса бўлмасмиди?

Ўзбекистон аҳолиси ИККИГА БЎЛИНИБ бўлдими?

Қонун энди икки хил ишлайдими?

“Каттаконлар” сўккани учун орден билан сийланавериб, отабеклар тиккалай турмага кириб кетаверадими энди?

Саволни эслатаман:

Ҳусайн Бойқаронинг Мўмин Мирзони қатл қилиш тўғрисидаги фармони тезроқ ижро қилинганми, Отабек Нуриддиновни қамоққа олиш тўғрисидаги ҳукмми?

Ҳусайн Бойқаро ҳам, унинг амалдорлари ҳам Андижон амалдорларининг олдида “қум” еб қолмадими?

Каримберди Тўрамурод,
журналист

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Блогерларнинг Telegram аккаунтини бузишга уриниш – сўз эркинлигига таҳдиддир

488 10:20 08.08.2020

Муфтий Усмонхон Алимов: “Журналист ва блогерларни энг асосий таянчим ва энг яқин ёрдамчим деб биламан”

1190 13:40 27.06.2020

Омбудсман: “Бунинг учун, аввало, ...блогерлардан миннатдор бўлишимиз керак”

1271 14:38 26.06.2020

Халқ таълими вазири блогерларга мурожаат қилди

2089 09:37 26.06.2020

Прописка йўқ бўлиши ёлғонми? – Блогер мулоҳазалари

1450 15:30 16.03.2020

“Покиза инсонлар” акцияси – бундан кўзланган мақсад нима? (видео)

905 15:30 03.02.2020
« Орқага