Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муносиб эътироф

7919

2020 йил 16 октябрь куни яна бир қувончли хабар кўнгилларимизни хушнуд қилди. 

Россия мусулмонлари диний идораси, Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий, шайх Исмоил Бердиев Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби, «Мирза Юсуф» жомеъ масжидининг имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизийни «Уммат олдидаги хизматлари учун»  ордени билан тақдирлади. Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази  вакили Шайх Мусо Доғистоний  масжидга ташриф буюриб, ушбу юксак мукофотни тантанали равишда топширди.

«Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази томонидан 2007 йилда таъсис этилган бўлиб, бу орден билан Ислом динининг равнақи ҳамда мусулмонлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган дин пешволари, диний муассаса ходимлари тақдирланадилар.

 Орденга тавсия қилинган номзодлар Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш марказига кирувчи жумҳуриятлар муфтийларининг кенгашида тасдиқланади.

«Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланганлар рўйхатидан марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ, Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад Қодиров, Доғистон муфтийси Саййид Муҳаммад Абубакаров каби уламолар, Кувайт амири Сабоҳ Аҳмад ас-Сабоҳ, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин каби машҳур шахслар ўрин олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон Ливанга молиявий ёрдам жўнатмоқчи

326 22:05 04.08.2021

Французча гапирадиган энг катта давлат

1087 21:00 04.08.2021

Туркиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларга эслатма берилди

709 20:05 04.08.2021

Греция: ёнғин пойтахтгача етиб борди

393 19:10 04.08.2021

«Толибон» мудофаа вазирининг уйига ҳужум қилди

493 18:15 04.08.2021

Раҳбар инсон қандай бўлиши керак?

346 18:00 04.08.2021
« Орқага