Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Муовия ибн Аби Суфён билан

822

Иҳобий ўзининг “Ал-ғурарул ҳисон фий таворихи ҳаводисил азмон” китобида келтиради:

 “Муовия ибн Аби Суфён деди: “Мен қамчим кифоя қиладиган жойда қиличимни ишлатмайман. Тилим кифоя қиладиган жойда қамчимни ишлатмайман. Омма билан менинг ўртамда бир соч бўлса-да узилмаган бўлар эди”.

Ундан сўрашди: “Қандай узилмаслиги мумкин?”.

У жавоб берди: “Агар улар тортишса мен бўш қўяман. Агар улар бўш қўйишса мен тортаман!”.

Биринчи дарс:

Муовия розияллоҳу анҳу буюк саҳобий. Араб доҳийларидан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  уни ваҳий котиби қилганлар. Умар розияллоҳу анҳу уни Шомга волий қилганлар. Умар розияллоҳу анҳу вафот қилиб Усмон розияллоҳу анҳу халифа бўлганларида ҳам у Шомда волий бўлиб турган.  Унинг Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумоларнинг давларида волий бўлиб туриши унинг энг порлоқ даври десак янглишмаган бўламиз. Ҳатто душманлари ҳам бу даврдан камчилик топа олишмайди. Буларнинг баридан илгари у зотнинг саҳобалиги туради. Бунинг ажрига ҳеч нарса тенг кела олмайди.

Тўғри, инсон хатодан холий бўлмайди. Муовия розияллоҳу анҳу Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қарши чиқиб хато қилган. Ҳукм учун кўп қонлар тўкилган. Усмон розияллоҳу анҳунинг куйлаклари Юсуф алайҳиссаломнинг куйлаклари каби қонга беланган. Аммо у зотнинг халифалик даври худди волийлик давридагидек омонликда ўтган. Ҳадлар қоим қилинган. Фатҳлар кенгайган. Моллар тақсимланган.

Иккинчи дарс: 

“Мен қамчим кифоя қиладиган жойда қиличимни ишлатмайман.

Тилим кифоя қиладиган ўринда қамчимни ишлатмайман”.

Ақлли киши жангида ўзига муносиб қуролни танлайди. Кучда ҳаддан ошиш худди заифликда ҳаддан ошишга ўхшайди. Иккиси ҳам зарар.

Баъзи инсонларни тузатиш учун гапиришинг шарт эмас. Битта қарашинг кифоя.

Баъзиларга эса бир оғиз гапинг кифоя. Уни уришинг шарт эмас.

Баъзиларга бир тарсаки урсанг кифоя. Дарралашинг шарт эмас.

Баъзиларга дарралашинг кифоя. Ўлдиришинг шарт эмас. 

Заиф бўлган душманига энг кучли қуролини ишлатиб қўйган кишининг керакли пайтда қуроли топилмай қолади.

Жисмга боқ. Агар у бемор бўлганида баланд дозада дори берсанг кейин паст дозадаги дориларга таъсирсиз бўлиб қолади. Шунинг учун зарурат тақозо қилмаса шифокорлар беморга баланд дозани ишлатишмайди. Чунки маълум дозадаги доригагина жисмнинг реакция билдириши ҳам касаллик ҳисобланади. 

Нафслар ҳам жисмлар кабидир. У билан ҳам даражама-даража муомала қилиш лозим. Агар мақсадинг кишиларни синдириш бўлса истаган қуролингни ишлатавер. Агар мақсадинг уларни тузатиш бўлса уларга муносиб услубни қўлла.  Билгинки, бир кишини синдириб қўйсанг ўзингга қарши қилични яланғочлабсан.

Инсонлар йўқотадиган нарсалари қолмаганидагина қўзғалишади.

“Агар мен билан инсонлар ўртасида  бир соч бўлганида, узилмаган бўлар эди. Чунки улар тортганда мен бўшатар эдим. Улар бўшатганда эса мен тортар эдим”.

Учинчи дарс:

Оловни олов билан ўчирилмайди. Қиличини яланғочлаш имкони бўлганида уни қинида сақлаб турган киши шижоатлидир. Қиличини қинида сақлаш имкони бўлганида уни яланғочлаган киши аҳмоқдир. Билгинки, кўпгина муаммолар мускулларга эмас, ақлга эҳтиёж сезади.

Дунёнинг энг кучли тўфони ҳам оч боланинг қўлидаги нонини тортиб ола олмайди. Оддийгина уйқу қўриқчининг қўлидан қуролини осонлик билан олиши мумкин.

Тўртинчи дарс:

Вақтинга эътибор бер. Вақтни тартибга солиш борлиқдаги сирдир. Уни ҳамма ҳам билавермайди, риоя қилавермайди. Фасллар вақтидан илгари келмайди. Қуёш белгиланган вақтдан илгари чиқмайди. Ҳайвонлар муайян вақтда кўпаяди. Қушлар белгиланган вақтда кўчиб кетишади. Борлиқ қоим туриши учун Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг вақтини тартибга солган. Борлиқнинг ниҳояси Аллоҳнинг иродаси ила вақт бузилиши орқали бўлади. Қуёшнинг ботадиган томондан чиқиши Аллоҳнинг уларга: “Раҳматим билан тартибга риоя қиладиганлар Менинг изним билан тартибга риоя қилмайди”, деган рисоласидир. 

Қачон талаб қилишни бил!

Қачон узр сўрашни бил!

Қачон бақиришни бил!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ярим тундаги дарслар

237 23:00 02.03.2021

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

222 22:23 02.03.2021

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

1459 11:44 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

760 10:30 02.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

240 10:00 02.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

255 09:00 02.03.2021
« Орқага