Таҳлил

Муқаддас динимиз, деган жумла асабимни ўйнайверади...

13312

Муқаддас динимиз, деган гап менга эриш туюлаверади. Бу гапнинг эришлиги - қабристон, ёдгорликлар, зиёратгоҳлар фонида, ҳамда дўппи кийиб, галстук таққан йигитлар ва бошида рўмоли йўқ ёш қиз бошловчилар тилидан айтилавергани учунми, билмадим. 

Муқаддас динимиз, деган ибора ғашимга тегаверади. Бу ғашликнинг сабаби - дин деганда минбарларимизда (масжид минбарларидагина эмас) фақат шукроналик, мусаффо осмон ва терроризм ҳақида маърузалар қилаётганлар мазкур иборани ишлатавергани учунми, билмадим.

Муқаддас динимиз, деган жумла асабимни ўйнайверади. Бу асабийлик сабаби - жумла исломдан маълум бир таълимотни ажратиб олиб, нафсига ёқмаган қолган қисмини улоқтирган ёки динимизни фақат қалбда бўладиган эътиқод, дея биладиган бир авлод тилида айланаётгани учунми, билмадим.
Динимиз зиёрат эмас, балки ибодат дини. 

Динимиз фақат террорга қарши кураш эмас, балки инсониятнинг тўла бахтиёрлиги гарови дини. Динимиз бир бутун ва бўлакланмайдиган дин. Уни муқаддас деб эмас, балки ана шуларни англаб, амал қилиб ҳурматланади.

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диққат! “Азон уз”да янги лойиҳа!

1515 17:25 09.09.2020

Черковда мусулмоннинг ишлаши ("Замонавий масалаларнинг шаръий ҳукмлари" рукнидан)

1557 08:30 04.09.2020

Атом назарияси 1300 йил олдин топилган ёхуд мусулмонларнинг қолоқлиги сабаби...

1376 08:05 03.09.2020

Маййитнинг қарзини адо қилиш масаласи

1276 09:35 02.09.2020

Мусулмон кофирни ёмон кўрадими?

769 11:17 29.08.2020

Ота-онага маошдан ҳақ борми?

1705 11:21 14.08.2020
« Орқага