Илм

“Мурид ўз шайхига жуда ёпишиб олмаслиги керак...”

1058

Айтдиларки, улуғлар шундай ёзадилар:  «Мурид ўз шайхига жуда ёпишиб олмаслиги керак. Ҳар вақт ва ҳар ҳолда ҳам бирга бўлавермасин.  Сабаби шуки, инсоний заифлик ва камчиликлардан бирор башар холи эмас. Муриднинг назари ўшандай камчиликларга тушиб қолса, дилида шайхига нисбатан беэътиқодлик пайдо бўлиб қолади. Беэътиқодлик эса мурид учун қаттиқ зарар бўлади. Зеро беэътиқодлиги орага девор, тўсиқ бўлиб тушиб қолади. Шу билан шайхдан истифода қилиш, файз олиш дарвозаси беркилиб қолади».  (Таҳонавийнинг гаплари тугади).

Ёдимга келдики, Шайх Абдулваҳҳоб Шаъронийнинг қайсидир китобларида кўрган эдим. Шайхул Ислом Муҳюддин Нававий устозларининг хизматига кетаётганда, йўлда шундай дея дуо қилар эканлар: «Ё Аллоҳ, шайхимнинг бирор айби, камчилик томони менинг назаримга тушиб қолмасин. Тойинки, у кишидан истифода олишимга тўсиқ бўлмасин».

Толиб, мурид учун бу насиҳат жуда муҳимдир. Лекин бунинг маъноси устоз ва пирингдан очиқ-ойдин гуноҳи кабиралар, ҳаром нарсалар содир бўлганини кўрсанг ҳам, унга нисбатан эътиқодинг ўзгармасин, дегани эмас. Бундай ҳолда, уни улуғ деб эътиқод қилиш ҳаром бўлади. Ундан байъатни бузиш вожидир.  Ҳазрат бошқа бир ўтиришда шу мавзуъда гап кетганда бундай деган эдилар: «Бундай ҳолатда ундан ақийдани (муҳаббатни) узиш вожиб. Лекин, унга нисбатан беодоблик ва ҳурматсизлик қилишдан сақланиш керак».

Муҳаммад Шафиъ Усмоний
Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

“Шайх уйланмасликка қарор қилди, аммо...”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳусайн Абдусаттор – тасаввуф шайхи ва... патология профессори

856 22:00 15.07.2020

Қироат илмининг энг катта устозларидан бири вафот этди

1141 16:00 23.06.2020

Ислом молияси билимдони шайх Солиҳ Комил вафот этди

728 18:00 20.05.2020

Шайх: “Турмуш тарзингизни ўзгартиринг!”

1289 02:40 18.05.2020

Имом хатосини тан олди ва... 

2443 15:00 14.04.2020

Султон Абдулҳамидхонни тахтдан туширишга фатво берган уламо

11732 15:00 31.03.2020
« Орқага