Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Муробаҳа йўли билан машина сотиб олиш жоизми?

1387

Ушбу мақолада “Доруш-Шариа”нинг муробаҳа асосида автомашина сотиб олиш масаласи юзасидан фатвоси келтирилади. “Dar Al Sharia” – 2007 йилда Дубай ислом банки ташаббуси билан тузилган, шариат уламолари, ислом ҳуқуқи ва молияси бўйича мутахассислардан иборат, ислом молияси ва банкчилиги масалалари билан шуғулланувчи компания.

Савол: Ислом банки ўзининг мижозлари бўлган жисмоний шахсларга турли чакана маҳсулот ва хизмат турлари, жумладан, муробаҳа битими доирасида автомашина сотиб олиб беришни таклиф қилади. Ушбу муробаҳа битими қуйидагича амалга оширилади:

1. Мижоз банкка автомашина сотиб олишни молиялаштиришни сўраб мурожаат қилади ва олинган автомашинани банкдан сотиб олиш ваъдасини беради;

2. Банк ушбу мурожаат ва ваъда асосида автодўкон ёки бошқа бир хусусий шахсдан автомашина (мижоз истагига кўра янги ёки эски) сотиб олади. Эски автомашина сотиб олинадиган ҳолатда банк уни баҳолайди ва молиялаштириш учун ажратиладиган маблағ миқдори шунга қараб белгиланади;

3. Банк мижозига автомашинани муробаҳа битими доирасида муддатли тўлов асосида сотади.

Банк мижоз кўрсатган сотувчидан автомашина сотиб олган ҳолатда автомашина нархини белгилаш ва сотиб олиш жараёни қандай бўлади?

Жавоб: Одатда банк автомашинани мижоз кўрсатган сотувчидан (хоҳ у автодўкон бўлсин, хоҳ жисмоний шахс) сотиб олади. Албатта бунда банк автомашинанинг бозор нархини ўзи учун аниқлайди ва шунга қараб ҳаракат қилади, яъни агар мижоз таклиф қилаётган сотувчининг нархлари бозор нархларига тенг ёки пастроқ бўлса, бунда муаммо йўқ, аммо нарх анча баланд бўлса у ҳолда банк мижознинг сотувчи бўйича киритган таклифини рад этиши керак бўлади, ҳатто мижоз муробаҳа битими доирасида банкка кафиллик хати ёки гаров таклиф қилса ҳам. Банкнинг бундай қилишининг сабаби мижоз ва харидорнинг ўзаро келишган ҳолда банкни алдашини олдини олишдир. Маълумки, баъзи ноинсоф мижозлар сотувчи билан келишиб мол (биз кўриб чиқаётган ҳолатда автомашина) нархини атайлаб юқори кўрсатиб сотувчига банкдан кўпроқ пул тушишини ташкиллаштиришади ва ўзлари сотувчи билан ўртадаги нарх тафовутини бўлиб олишади. Албатта шариатимизда бу рибога тенглаштирилган амаллардан ҳисобланади ва табиийки тақиқлангандир.

Эслатма: Ушбу фатво ислом молияси ташкилотлари дуч келадиган баъзи амалий жиҳатларни тушунтириб бериш мақсадидагина тақдим қилинган. Бу ерда баён этилган фатво “Доруш-Шариа” томонидан уларнинг мижоз ташкилотлари учун қабул қилинган ва улар ўз фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоларни акс эттиради.

Ислом молияси сайтидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугунги ҳаётимиз

191 04:00 16.04.2021

Мусулмонларни ўлдирган террорчи қамоқхонадаги шароитдан норози

806 23:00 15.04.2021

Белгия ва Швейцария санитария чекловларини бекор қилмоқда

188 20:00 15.04.2021

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

235 19:00 15.04.2021

Нукус шаҳрида учта янги масжид қурилиши бошланди

250 18:00 15.04.2021

Ангрен МИБнинг сўконғич раҳбари билан боғлиқ ҳолатни Сенат назоратига олди

382 17:30 15.04.2021
« Орқага