«Мурсий ҳаётдан риҳлат қилди. Қалби эса Фаластин ва Қуддусга бўлган муҳаббат билан лиммо-лим эди»

14:30 22.06.2019 1158

«Ҳамас» ҳаракатининг Фаластин хорижидаги раҳбари доктор Моҳир Салоҳ Мисрнинг биринчи демократик йўл билан сайланган президенти Муҳаммад Мурсий ҳақида фикр билдириб: «Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ҳаётдан риҳлат қилди. Қалби эса Фаластин, Қуддус, умматнинг юксалиши ва келажагига бўлган муҳаббат билан  лиммо-лим эди», деб айтди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар берди.

Моҳир Салоҳ жаноб Мурсийнинг хотирасига бағишлаб Истанбулда ўтказилган тадбирда унинг оиласига, Миср халқига ва Ислом умматига таъзия билдирди. 

Салоҳ сўзи давомида жаноб Мурсийнинг сифатлари, тиришқоқлигини, Миср парламентидаги ишларини ва сионистларга қарши олиб борган фаолиятини эътироф этди.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!