Янгиликлар

«Мурсийнинг қамоқда вафот этиши ордир»

1911

Малдив оролларининг собиқ президенти Муҳаммад Нашид ўзининг Твиттердаги саҳифасида Мисрнинг биринчи демократик йўл билан сайланган, донолиги, одиллиги, тавозеси ва халқпарварлиги билан сайланган президенти Муҳаммад Мурсий жаноблари ўлимидан қайғуда эканини айтиб: «Унинг қамоқда вафот этиши шармандалик ва ордир» , деди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар берди.

Ҳозирда Малдив оролллари парламенти раиси ҳисобланувчи Муҳаммад Нашид: «Муҳаммад Мурсийнинг вафоти шармандалик ва ордир… У қамоқда бўлмаслиги керак эди. Инқилоб орқали ағдариб ташланмаслиги шарт эди», деб ёзади.

Твиттирда қолдирган пости давомида, «Халқаро ҳамжамият инқилобдан кейинги ҳукуматни тан олмаслиги лозим» деб, Сиси ҳукуматига ишора қилди.

У сўзини жаноб Мурсий учун дуо билан тамомлади. Аллоҳдан уни Фирдавс жаннатига киритишини ва оиласига сабр беришини сўради.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага