Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мусаддиқ, Мендерес ва Мурсий: қатл этилган мусулмон арбоблар

1729

Кўпчилик Шарқ давлатларида қатл этиш, судсиз ўлдириш ва ҳарбий тўнтариш натижасида четлатилган, демократик йўл билан сайланган собиқ президентларни ўлдириш одатий ҳолдир. Маънавий ва дунёвий қонунларнинг бирлашувини қўллашда, жисмоний ва интеллектуал империализм қолдиқларидан чинакам мустақилликка интилишда мусулмон демократлар жуда ўхшаш тақдирларга дуч келишди. Муҳаммад Мусаддиқ, Аднон Мендерес ва Муҳаммад Мурсий кўпчилик мусулмон дунёсида ўз халқи учун демократик, аммо асосийси, исломий ўзига хослигини қўллаб-қувватлаб ҳалок бўлган давлат бошлиқларининг ноёб намуналаридир.

Эрон: Мусаддиқнинг аламли тақдири

Муҳаммад Мусаддиқ 1951 йилда Эрон Бош вазири этиб сайланган. Парламентнинг деярли бир овоздан қўллаб-қувватлаши билан Мусаддиқ ҳукумати илгари Британия компанияларига тегишли бўлган Эрон нефт конларини миллийлаштиришга овоз берди. Ушбу ҳаракат Буюк Британия ва Эрон шоҳи ўртасида дипломатик жанжални келтириб чиқарди.
Англия-Эрон нефт компанияси, кейинчалик British Petroleum – 1909 йилда ижара шартномаси асосида қурилган Эроннинг Ободон шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири бўлган. Мусаддиқнинг нефт конларини миллийлаштиришга уринишига жавобан Англия дастлаб ўз ҳарбий кучларини Ободон нефтни қайта ишлаш заводи устидан назоратни қўлга киритиш учун сафарбар қилди, аммо кейинчалик фикрини ўзгартириб, Британияда Мусаддиқ ҳукуматига путур етказиш учун ишлайдиган Эрон агентларини ёллади. 
Бунинг ортидан 1953 йилда Мусаддиқ ҳукуматини ағдарган Марказий разведка бошқармаси ва шоҳ махфий хизматининг биргаликдаги яширин операцияси бўлиб ўтди. Марказий разведка бошқармаси давлат тўнтаришидаги ролини 63 йилдан сўнггина тан олди. Мусаддиқ уч йил давомида ҳарбий қамоқхонада якка тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва ўн йилдан ортиқ вақт давомида уй қамоғида сақланди. Ундан олдин ва кейин бўлган тутқунлар сингари, унинг ўлими жисмоний ва руҳий азоб-уқубатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Эронликлар Мусаддиқнинг тақдирини унутмади. Аксинча, у демократик иродани бўғиш учун мўлжалланган Ғарб аралашувидан азият чекиб, ҳолатни тушунган ҳолда ҳаракат қилди. Ушбу демократик ирода анъанавий қадриятлар ва дунёвий демократик ғояларни ўзида мужассам этган ҳолда мустамлакачилик амалиётига барҳам беришга уринди. 1950-йилларда Ғарбнинг аралашуви халқ онгини уйғотиб, охир-оқибат 1979 йилги Ислом инқилобига олиб келди. 

Туркия: Мендереснинг қатл этилиши

Республика ташкил топгандан кейин 27 йиллик Республика Халқ партияси ҳукмронлигидан сўнг Аднон Мендерес демократик йўл билан сайланган Туркиянинг биринчи Бош вазири бўлди. Мендерес мусулмонлар ҳаёт тарзига бир қатор эркинликларни жорий этган демократ раҳбар эди. Унинг 1950 йилдаги сайловлар дастурида 1932 йилдан бери тақиқланиб келинаётган азон калималарини араб тилида айтишни жорий этиш бор эди. Мендерес, оташин нутқларидан бирида, депутатлар овоз берсалар, ҳар қандай бошқарув шаклини, ҳатто халифалик каби давлатни ҳам тиклаш мумкин, деган сўзларни айтган эди.

1960 йил 27 майдаги ҳарбий тўнтариш сайланган ҳукуматни ағдаришга ва Мендереснинг ҳибсга олинишига олиб келди. Мендерес ва бошқа етакчи демократ арбоблар ҳарбий трибуналга олиб келинган. Мендерес ўлимга ҳукм қилинган ва дорга осилган. Аммо Мендереснинг қатл қилиниши турк республикасида унинг ўлимини фидойилик, қатл этилишини буюк гуноҳ сифатида қабул қилган турклар авлодини пайдо қилди. 
Туркиянинг ҳозирги президенти, ўша пайтда ўспирин бўлган Эрдоған, отаси – Қора денгизнинг оддий денгизчиси Мендерес ўлимга маҳкум этилганида қандай йиғлаганини хотирлайди. Унинг сўзларига кўра, ўша дақиқадаги қайғу унинг сиёсий фаолиятига ривожлантирувчи куч бўлиб хизмат қилган.

Миср: Мурсийнинг ўлими

Бундан бир йил олдин Мисрнинг биринчи ва ягона демократик йўл билан сайланган президенти Муҳаммад Мурсийнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабар даҳшатли, аммо "умуман тахмин қилинган" воқеа эди. Кўплаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари олти йил давомида Мурсийга тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилишди. Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги таниқли қамоқхонанинг ”Скорпион“ бўлинмасининг собиқ нозири, бу жойга кирганлар тирик чиқмаслиги, фақат ўлик ҳолда чиқиши мумкинлигини айтган эди. 

 “Қанд касалига чалинган Мурсий олти йил давомида бир суткада 23 соат давомида якка тартибда сақланган. Унинг оиласига шу олти йил давомида атиги уч марта кўришишга рухсат берилган, шу билан бирга тиббий ёрдам учун барча талаблар рад этилган. Ҳатто судда унинг ўлимига олиб келган ҳушдан кетиб йиқилишида ҳам маҳбус-шифокорлар ёрдам кўрсатишга шошилмаганлар.

Туркия президенти Эрдоған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва турли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўлимни мустақил равишда тергов қилишга чақиришган, қасддан одам ўлдириш бўйича кўплаб даъволар мавжуд. Унинг ўлимидан сўнг, янги маълумотлар шуни кўрсатдики, бир неча кун олдин Миср расмийлари Мурсийни сиёсий партияси ва унинг ҳаракатини оммавий равишда тарқатиб юборишга рози бўлмаса, "ёмон оқибатлар" билан қўрқитган. Оиласининг хоҳишига қарши Мурсийнинг жасади ўлимидан бир неча соат ўтгач, шошилинч равишда ҳукумат танлаган қабристонга кўмилди. 

Унинг ўлими тафсилотларини қатъий яширилгани, оммавий дафн маросимининг расмий равишда рад этилиши кўплаб саволларни туғдирди. Мурсий вафот этганидан кўп ўтмай, Дэвид Херст ўз мақоласида, Мисрнинг амалдаги президенти Абдулфаттоҳ Сисийда Мурсийни ўлдиришнинг бошқа усуллари ҳам бор эди, аммо у ички ва халқаро аудиторияни Мурсий табиий ўлим билан вафот этганига ишонтирмоқчи бўлса, ижро оммавий равишда амалга оширилиши керак эди. Мурсийнинг зиндонда эмас, балки жамоат судида вафот этишини шу тахминни изоҳлайди, деган фикрда.

Ушбу учта нуфузли шахснинг қарашлари, ўз халқининг ҳақиқий, қонуний ва асосий талабларини қандай ифодалаш кераклиги ҳақидаги қарашлари жуда ўхшаш. Ушбу талаблар ушбу демократик йўл билан сайланган раҳбарларни зўравонлик билан ағдариб ташлаган ноқонуний тўдалар томонидан рад этилди. Охир-оқибат, тўғридан-тўғри ёки билвосита бу арбоблар қамоқда, маҳбуслик пайтида ўлдирилган. Улар миллий ва маданий мустақилликка эришиш йўлида ҳалок бўлишди.
1960 йилдаги Мендерес ва 21-асрдаги Мурсийнинг аҳволи ўртасида ўхшашликларни тан олмасликнинг иложи йўқ. Эрдоған Мендереснинг қатл этилганлиги ҳақидаги хабарда отасининг кўз ёшларини эслаганидек, бугунги кунда ҳам Мурсийнинг ўлимига гувоҳ бўлган кўплаб мисрлик ўспиринлар, жисмоний ва интеллектуал империализмга, демократик иродага қарши зулм хотираси билан курашга содиқ бўлган келажакнинг етакчисига айланишади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон яҳудийлари вакили Франция ҳукуматини қоралади

1681 14:50 28.10.2020

Францияга дипломатик йўл билан ҳам норозилик билдириляпти

2788 15:40 27.10.2020

Таҳлил: Эрон Тоғли Қорабоғ масаласида ғалати вазиятга тушиб қолди

3617 21:00 24.10.2020

Озарбайжон қўшинлари Эрон чегарасигача етиб борди

2365 10:56 23.10.2020

Эронга қарши қурол савдоси тақиқи тугади: Эроннинг эндиги қадамлари қандай бўлади?

812 17:10 18.10.2020

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги котиби баёнот берди 

1090 11:35 16.10.2020
« Орқага