Янгиликлар

Мусанниф Адҳам: “ИИБга устимдан ёзилган шикоятни “Вақф” фонди ходими берган эди”

3287

Хабарингиз бор, куни кеча Фейсбук тармоғида Мусанниф Адҳам номи билан танилган Адҳам Олимов устидан “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов номидан Олмазор туман ИИБга ёзган хати катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Орадан бироз вақт ўтиб “Вақф” фонди расмийлари бунақа хат ёзилганини инкор қилган ҳолда баёнот бердилар. Воқеа айнан қандай бўлганди? Мухбиримиз аниқ маълумот олиш мақсадида

Мусанниф Адҳам билан боғланди.

“Мен ўз саҳифамда эълон қилган хатни “Вақф” фонди ходими берган эди. Бу аслида даъво аризаси эмас, тақдимнома кўринишида бўлган экан. Яъни рақамсиз, имзосиз чиқарилган хат экан.

Ўша ходим хатнинг Олмазор ИИБга жўнатилганини билдирди. Аммо фонд расмийлари инкор этишганидан сўнг, шу хатни эълон қилиб ёзган постимни кўринмайдиган қилиб қўйдим. Агар менга ИИБдан алоқага чиқишса, шикоят хати юборилгани аниқ бўлади. Ана ўшанда постни яна ҳаммага кўринадиган қилиб қўяман”, – деди Адҳам Олимов.

“Вақф” нинг пуллари бизни қанчалик қизиқтирса, бюджет ташкилотларининг пуллари ҳам шунчалик қизиқтириши керак!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Шомнинг президенти – қўғирчоқ!”

3931 10:20 09.01.2020
« Орқага