Иймон

Мушрикни иймонга келтирган оят

1802

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:

“Балки улар ҳеч нарсадан (яъни яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?! 

Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!

Балки уларнинг ҳузурларида Парвардигорингизнинг хазиналари бордир?! Ёки улар (бутун борлиқни) бошқариб тургувчимиканлар-а?!” (Тур, 35-37)

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

«Бу Аллоҳ таолонинг Рабблиги ҳақ эканлиги ва У  ибодат қилишга лойиқ ягона зот эканлигини билдиради.

«Балки улар ҳеч нарсадан (яъни яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?!», яъни улар яратувчининг иштирокисиз яратилганми? Ёки улар ўзларини ўзлари яратиб олишганми? Аммо бу ҳам мумкин эмас. Аллоҳ уларни яратган ва тарбиялаган зотдир (инсон пайдо бўлган пайтдан бошлаб)”.

Имом Бухорий Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, у шундай деди: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуёш ботган (шом) пайтидаги намозда "Тур" сурасини ўқиётганларини эшитдим. У зот:

“Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а?!

Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!

Балки уларнинг ҳузурларида Парвардигорингизнинг хазиналари бордир?! Ёки улар (бутун борлиқни) бошқариб тургувчимиканлар-а?!”, деган оятларини ўқиганларида юрагим чиқиб кетай деди». 

Бадр жангидан кейин ўша пайтда мушрик бўлган Жубайр ибн Мутъим асирга олинган мушрикларни сотиб олиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Аммо у ушбу суранинг оятларини эшитгандан сўнг, Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди.

Абдураҳмон Саъдий бундай дейди:

"Бу Исломнинг ҳақ дин эканига рад этиб бўлмайдиган далил. Агар инсон буни тан олса, у имонга келиши шарт. Агар у буни рад этса, у нафақат имонни, балки ақли расоликни ҳам рад этади. Шунингдек, Аллоҳнинг бирлиги ва расулининг таълимотини инкор этган кофирлар, Аллоҳ уларни яратган зотлигини ҳам рад этганлардир.

Дин ва ақл-идрокнинг таъкидлашича, учта тахминнинг фақат биттаси инсоннинг келиб чиқишини изоҳлаши мумкин:

– Одамлар ўз-ўзидан пайдо бўлган, деб тахмин қилишимиз мумкин. Уларни ҳеч ким яратмади ва улар ташқи аралашувсиз пайдо бўлди. Албатта, бу мутлақо бемаънилик.

–  Улар ўзларини яратган деб тахмин қилиш мумкин, аммо бу ҳам мумкин эмас. Қандай қилиб ўзини ўзи яратиши мумкинлигини тасаввур қилиш ҳам қийин

– Агар биринчи тахмин ҳам, бошқаси ҳам имконсиз бўлса, унда биз фақатгина Яратганнинг борлигини, яъни қодир Аллоҳнинг яратувчилигини тан оламиз. Бу ҳақиқатни англаган ҳар бир киши, шубҳасиз, фақат Аллоҳ Ўз яратганларининг сиғинишига лойиқ эканлигини тушунади".

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

1846 19:45 15.09.2020

Мусулмон бўлган ўғри

1376 13:23 01.09.2020

11 миллиондан ошиқ одамнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлган шифокор

4690 17:30 23.08.2020

Автомеханик хўжайинининг мусулмонларга нафрати туфайли Исломни қабул қилди

1683 08:29 21.08.2020

Илк мусулмон мўғул хони ким бўлган?

1690 09:57 19.08.2020

Амал ва иймон ҳақидаги баҳслар таҳлили

542 21:41 16.08.2020
« Орқага