Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Муштарий: «Одам ейдиган таомни ҳам шунақа тайёрлайдими?!»

2714

"Korzinka.uz" супермаркетларида сотиладиган студень номли дирилдоқ таом (холодец) ўта сифатсиз тайёрланади. Маза матраси йўқ бу таомнинг ичидаги гўшт бўлакчалари аслида чиқитга чиқиб кетган, еб бўлмайдиган, чандирсифат нарсалардан иборат. Яхши бўлиб қолгандир, деб бугун ота-онам учун олгандим, яна шу аҳвол. Тушунмайман. Нега егулик тайёрлайдиган ширкатлар маҳсулотларининг сифати яхшиланиши, истеъмолчига манзур бўлиши учун ҳаракат қилмайдилар? Ахир, бу ейдиган нарса(!), шунчаки, бир буюм эмас.

Супермаркет ходимларини айбламоқчи эмасман. Шунчаки, маҳсулотнинг сифатига эътибор бериш, бўлиб ҳам ейдиган нарса бўлса, янада жиддийроқ қараш ишлаб чиқарувчининг вазифаси ҳисобланишини эслатмоқчиман, холос. Шу нуқтаи назардан, сўзларим мазкур маҳсулот эгаларига қаратилган. "Корзинка"нинг ўзида ишлаб чиқариладиган ҳамма нарса ўта сифатли. Супермаркет номини тилга олганимнинг сабаби эса мазкур маҳсулот айнан шу ерда сотилиши учундир.

Динимиз таълимотида ишни пухта қилиш, сифатли бажариш тарғиб этилади. Гарчи, истеъмолчи ҳуқуқлари деган тушунча шу ном ва истилоҳ билан яқин орада пайдо бўлган бўлса ҳам аслида бу масала динимизда батафсил ёритилган бўлиб, фиқҳий китобларимизнинг байлар ва муомалот қисмида баён қилинган.

Бу гаплар фақат юқорида тилга олинган егулик ишлаб чиқарувчиларга тааллуқли эмас, балки ҳар қандай маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва, хоссатан, егулик тайёрлаб сотувчиларга қаратилган. Одамлар маҳсулотингизни истеъмол қилганда рози бўлсин, хурсанд бўлсин ва дуо қилсин. Заҳарланиб қолмасин, таъби хира бўлмасин ва норози бўлмасин!..

Бунинг учун бироз эътиборли бўлишингиз, тайёрланаётган маҳсулотга меҳр беришингиз ва худди ўзингиз ва оилангиз учун тайёрлаётгандек сифатли тайёрлашингиз лозим бўлади. Унутманг, халққа алоқадор бўлган ҳамма нарсанинг катта масъулияти ва савол-жавоби бор.

Алишер Султонходжаев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Янги ассоциация ташкил қилинди

30 20:40 26.01.2021

Меҳнат муҳожирлари Саудиядан кетиб қоляпти

153 20:35 26.01.2021

Электр, газ ва сувга рухсатсиз уланганлик учун жавобгарлик кучаяди. Бу қанчалик адолатли?

110 20:20 26.01.2021

«Архивлар жамият ва фуқаролар хизматида» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

37 20:10 26.01.2021

Диққат: 4-ҳафта тиловат йўналиши қатнашчиларининг вазифалари билан танишинг!

63 19:58 26.01.2021

Исроил вакцинацияда етакчи, Фаластинда эса вакцина йўқ

96 19:39 26.01.2021
« Орқага