Ахлоқ

Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

1846

Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди. 

“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.

Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг  етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди. 
“Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди.

7 йил аввал Эгей денгизидаги Греция оролларига боргандим. Греклар Грециядаги мушукларни йиғиб келиб ўша оролга ташлаб кетишган. 3 минг доллар ойлик бериб мушукбоқарларни ёллашган. Чўпонлар ўзбеклар эди. 

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирини мушукка берган эътиборлари сабабли Абу Ҳурайра – "мушукнинг отаси" деб номлаганлар. Дунёда азон ўқилмайдиган ягона давлат — Греция. Мушукларни хушламайди бу миллат.

Марзия САЙДАМ

Умида Азиз таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливан яна ҳукуматсиз қолди 

32 17:35 26.09.2020

Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

115 16:52 26.09.2020

Шайх Нобулсийдан:  Фарзандим ўлса байрам қилардим...

266 16:15 26.09.2020

Коронавирус: оммавий эмлаш бошлангунча ўлим ҳолатлари анча ортиши мумкин

243 15:45 26.09.2020

«Савол-жавоб» лойиҳасида “Ҳалол туризм”

83 14:55 26.09.2020

Украинада авиаҳалокат ортидан мотам эълон қилинди

318 13:43 26.09.2020
« Орқага