Мусибатга сабр қилиш, машаққатни кўтариш нажот ва саодат йўлидир

10:00 23.07.2019 368

“(Эй Муҳаммад!) Сабр қилинг. Сабр қилишингиз эса фақат Аллоҳ (ёрдами) билангина мумкиндир…” (Наҳл сураси, 127-оят).

…Бас, (менинг бурчим) чиройли сабрдир. Сизлар тавсифлаётган нарсага (сабр қилишга) Аллоҳ (менга) мададкордир” (Юсуф сураси, 18-оят).

"Бас, (эй Муҳаммад, кофирларнинг азиятларига) чиройли сабр билан сабр қилинг!” (Маориж сураси, 5-оят).

 “(Аллоҳ йўлида турли машаққатларга) сабр қилиб ўтганларинг сабабли (энди бу ерда) сизларга тинчлик бўлгай…” (Раъд сураси, 24-оят).

…ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!..” (Луқмон сураси, 17-оят).

Эй имон келтирганлар! Сабр қилинглар, бағрикенг бўлинглар ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб туринглар!..” (Оли Имрон, сураси 200-оят).

Умар (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Сабр билан гўзал ҳаётга етдик”.

Мусибат пайтида аҳли суннат учун уч йўл бор: “Сабр, дуо ва кенгликни кутиш”.

Шеър:

 Қачон керак бўлса берармиз ёрдам,
 Улар-да биз билан ҳамкору ҳамдам.
Лекин ажал келса, ожизмиз мутлоқ,
Чора топа олмас улар ҳам, биз ҳам.

Ҳадис: “Ҳеч бир киши эшитган мусибатига Аллоҳдан кўра сабрлироқ эмас. Кофирлар Унинг хотини ва фарзанди бор,  дейишди. Аллоҳ эса уларни кечириб, ризқ бераверади”.

Ҳадис: “Мусога Аллоҳ раҳм қилсин. У бундан ҳам кўпроғи билан мусибатланди ва сабр қилди”.

Ҳадис: “Ким сабр кўрсатса, Аллоҳ унга сокинлик беради”.

Шеър:

Ҳамма ҳам истайди топмоқни зафар,
Сабр қилгангина унга эришар.

Юксакликка хаёллар ва уйқудаги тушлар билан эмас, балки қатъият ва матонат билан эришилади.

"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!