Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муслим Климович: Латвия мусулмонлар мамлакатига айланмоқда

5647

Маҳаллий аҳоли 50 йилдан кейин Латвия "Ислом мамлакати”га айланишини тушунишлари керак, чунки мусулмон болалар кўпчиликни ташкил қилади. Бу фикрни Ислом маданият маркази матбуот котиби Роберт Климович Neatkarīgā rīta avīze газетасига берган интервюсида билдирди.

Шунга ўхшаш баёнотни марказ раҳбари Янис Лутсинш ҳам айтди.

Климович ҳозирда унинг уч фарзанди борлигини ва "уларнинг сони янада кўпроқ бўлишини хоҳлаётганини" таъкидлаган. Марказнинг иккала вакили таъкидлашича, Ислом "бу дунёни тинчлик билан забт этишнинг" энг яхши усули.

"Бизнинг Исломни ёйишимизнинг йўли – яхши мусулмонлар бўлишимиздир", деди Атис Климович. Унинг сўзларига кўра, Латвияда мусулмонлар қонун билан боғлиқ муаммоларга ва зўравонликларга дуч келмайдилар.

Исломий жамият вакилининг сўзларига кўра, Европага "қуллар ва  ишлайдиган одамлар керак" бўлгани сабабли атайлаб қочқинлар оқимини яратган.

Келажак ҳақида гапирганда, Климович Латвияда аллақачон чет эллик мусулмон талабаларни ёллашни бошлаган маҳаллий тадбиркорлар борлигини таъкидлади. "Улар ичмайдилар, ҳар беш дақиқада чекмайдилар ва тинимсиз меҳнат қилишади. Бу уларнинг хислати", дейди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк асирлари туфайли Ислом тарқалган диёр

2198 20:40 19.08.2021

Латвия ва Белоруссия ўртасида байроқ туфайли дипломатик можаро чиқди

1028 11:40 25.05.2021

Латвия: «Иккинчи жаҳон урушининг тугаши бизга озодлик олиб келмади...»

981 09:30 10.05.2021

Латвия Президенти: “Давлат тилини билмайдиганлар – давлатнинг бепарволигидир”

696 14:20 07.05.2021

Латвияда Совет учувчиларига қўйилган ёдгорликлар бузилади

668 14:00 12.04.2021

Лукашенконинг Латвия, Литва ва Эстонияга кириши тақиқланди

613 19:35 31.08.2020
« Орқага