Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Муслима аёлнинг мусулмон бўлмаган кимсага турмуш қилиши ҳукми

1248

Муслима аёл бирон бир ҳолатда ҳам мусулмон бўлмаган кимсага турмуш қилиши жоиз эмас. 

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: 

«Ва мушриклар иймонга келмагунларича (мўминани) уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир».

(Бақара, 221). 

Яна:

«Бу (аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар».

(Мумтаҳана, 10). 

Бир кимсанинг ушбу турмушдан Исломни таъма қилиши (яъни,  муслимага уйлангач Исломга кириши мумкин экани) муслима аёлнинг у ила турмуш қилиши жоиз бўлишига сабаб бўла олмайди. 

Зотан, бу таъма мавҳум (ноаниқ) бўлиб, ҳаромни ҳалол бўлишига йўл бермайди. 

Аёл мусулмон бўлса-ю, эр кофир ҳолатида қолса ҳам шундай ҳукм бўлади.

Чунки, жумҳур уламолар наздида, эр ва хотин ўртасидаги никоҳ аёлнинг исломга киришининг ўзи билан узилади. 

Ҳанафий уламолар наздида эса аёл Исломга кирса ва эр кофир ҳолатида қолса, эрга мусулмон бўлиш таклиф этилиб, агар у буни инкор этса, никоҳлари узилади.

Агар эр муслима аёлининг иддасида мусулмон бўлса, аёл эри билан бирга яшашга аввалги никоҳи билан қайтаверади.

Борди-ю эр аёлининг иддаси чиққанидан сўнг мусулмон бўлса, унда аёл эри билан бирга яшашга фақатгина янгидан никоҳ ўқилгач қайта олади.

Ушбу ҳукм аввалги ва ҳозирги уламолар иттифоқ қилган масаладир. 

Эрнинг муслима аёлга уйлангач мусулмон бўлиши ҳақидаги мавҳум (ноаниқ) таъма эса шариат ҳукмини асло ўзгартира олмайди.

 

Мусулмон бўлмаганлар қабристонига дафн этиш ҳукми

Мусулмон эр ва аёлларни мусулмон бўлмаганлар қабристонига дафн этиш жоиз бўлмайди. Фақатгина ўта зарурий ҳолатда мустаснодир. 

Масалан: мусулмонлар қабристони бўлмаслиги ёки уларга вафот қилганларни кофирлар қабристонидан бошқа жойга  кўмишга изн берилмаслиги. 

Мана шундайин ҳолатларда ушбу иш зарурат юзасидан жоиз бўлади.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний.

"Буҳусун фий қозоя фиқҳийя муъасиро". 1/332.

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муслима француз аёлнинг Макронга жавоби

11924 17:35 22.10.2020

Сомалилик муслима АҚШда йил ўқитувчиси бўлди

816 10:00 11.08.2020

Ҳижобли талабани ҳимоя қилаётган адвокат судда Марям онамиз тасвирланган иконани мисол қилди

3960 09:00 09.07.2020

Бу америкалик Ислом учун ҳамма нарсадан воз кечди ва Аллоҳ уни мукофотлади

12840 14:30 04.06.2020

Муслимага ҳужум қилган англияликка жазо тайинланди

1330 21:00 21.04.2020
« Орқага