Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Муслима аёлнинг пойабзали қандай бўлиши лозим?

2860

Пойабзал – кишилар оёғига кийиб юрадиган, уни ернинг қаттиқлиги, тикан ва шу каби азиятлардан сақлайдиган оёқ кийими. Уни ибтидоий одамлар оёқларини ҳимоя қилиш мақсадида ихтиро қилганлар. Уларнинг пойабзали ўсимликлардан тўқиб ясалган чориқ, тери ёки ёғочдан йўниб ишланган тикилган шиппакдан иборат бўлган. Пойабзаллар қадимги маданият ўчоғи ҳисобланган  Мисрда биринчи марта ишлаб чиқарилган.

Пойабзал кийишнинг ҳукми

Ҳадиси шарифлар, шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амалларнинг барчаси У зотнинг доимо пойабзал кийиб юрганлари ва бошқаларни ҳам бунга ундаганларини исбот қилади. Оёққа нарса кийиб юриш аслида мубоҳ бўлса-да, кўп таъкидланганидан, ҳатто мустаҳаб даражасига етган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда  оёқ кийими бўлган кишини, юришдаги машаққатни кетказгани, оёқни йўлдаги азиятлардан сақлагани учун  улов минганга ўхштилаяпти. 

Пойабзал кийишга тааллуқли ҳукмлар 

  1. Бирор узрли сабабсиз бир пой оёқ кийимда юриш макруҳ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ҳам бир пой ковушда юрмасин. Уни иккаласини ҳам ечсин ёки кийиб олсин”, дедилар.
  2. Пойабзални тик туриб кийиш макруҳ ҳисобланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пойабзални тик турган ҳолда кийишдан қайтардилар”.
  3. Махси ва ковушларни қоқмасдан кийиш макруҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, махсисини қоқмасдан киймасин”, дедилар. Агар уларнинг ичида бирор зараркунада йўқлигини аниқ билса, қоқмасдан кийишнинг зарари йўқ. бу ҳадиси шариф анчадан буён кийилмай турган пойабзалга нисбатан айтилган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.
  4. Аёлларнинг ўзидан овоз чиқарадиган пойабзалларни кийиши макруҳ. Чунки бу яҳудийларнинг ишларидан ҳисобланади.

Аёлларнинг баланд пошнали пойабзаллари ҳукми

Бугунги кунда аёллар модага эргашиб ёки бошқа биор мақсадда баланд пошнали пойабзал кийишга одатланиб қолишди. Хўш, бу борада шариат нуқтаи назари қандай?

Ушбу шаръий қарашларни баён этишдан олдин, баланд пошнанинг саломатликка таъсири ва зарарларини тиббий жиҳатдан ўрганиб ўтамиз. Шунда унинг нима сабабдан шариатимизда қораланганини тушуниш осонроқ бўлади.

Шифокорларнинг айтишича, баланд пошна кийиш иккита хавфли касалликни келтириб чиқаради: болдир пайларининг тортишиб қолиши – отосклероз ва умуртқа поғонасининг қийшайишига олиб келади. Бунинг  натижасида бачадон ўз жойидан кўчади. 

Қон-томир жарроҳлик амалиёти маслаҳатчи мутахассиси доктор Муҳаммад Имомнинг айтишича, баланд пошнали оёқ кийимлар яссиоёқлик,  тизза ва болдир суякларини ёрилиши ҳамда қаттиқ оғриши, умуртқа поғонасининг қийшайиши, тоғайлар емирилиши каби касалликларни келтириб чиқаради. Агар аёллар буни чиройли ва хушбичим кўриниш мақсадидагина киядиган бўлса, ўзи ҳам  билмаган ҳолда гўзал қоматини бузиб қўйиши мумкин.

Баланд пошнали оёқ кийим инсон танасидаги ҳеч бир аъзони қолдирмасдан ўзининг зарарли таъсирини ўтказади. Оёқнинг қадам қисмини қийнаш, унда оғриқли қадоқлар пайдо бўлиши болдир мушакларининг тортишиб қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида  оёқ бармоқлари териси кўчиб, замбуруғ пайдо бўлишига замин яратади.

Ушбу  сабаблардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар унинг натижасида жисм саломатлигига зарар етиши аниқ бўлса, аёлларнинг баланд пошнали пойабзал кийиши макруҳ. Бунинг устига, агар аёл бегона назарларни тортиш ва ўзини кўз-кўзлаш ниятида кийган бўлса, макруҳи таҳримийга айланади.

Агар ушбу пойабзални  алдов мақсадида, масалан, совчиларга баланд бўйли, сарвқомат бўлиб кўриниш мақсадида кийса, бу ҳолда ҳаром ҳисобланади. Бундан ташқари, бигиз пошнада аёлнинг йиқилиши ва соғлиғига жиддий зарар етиб қолиши ҳам бор.

Бўйи паст бўлган қизлар  аввало, ўзларига бўлган ишончни оширишлари, узун бўлмасалар ҳам, келишган ва хушбичим деб ҳисоблашлари лозим. Асло руҳиятини ёлғон ила булғамасинлар. Албатта, баланд пошна билан  узун кўринишга уриниш ёлғон ва мунофиқликка олиб келади. Бу эса покиза ахлоққа зарар етказиб қўйиши аниқ.

Зебуннисо Қутбиддин қизи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Толибон” Хотин-қизлар ишлари бўйича вазирлик тугатилганини изоҳлади

1278 08:25 20.09.2021

Раҳбар аёллар иштирокидаги халқаро саммит Ўзбекистонда ўтказилади

628 22:35 07.09.2021

«Толибон» аёлларни Aфғонистонни бошқаришда иштирок этишга чақирди

1620 14:45 17.08.2021

Аёллар эҳтиромда бўлган мамлакатда юксалиш бўлади — Президент

672 11:25 17.08.2021

Қоматни жарроҳлик ёрдамида чиройли қилиш ҳукми

1950 18:55 20.06.2021

Қозоғистонда аёллар ва болаларга нисбатан жиноятларни фақат аёл терговчилар текширяпти

912 19:00 12.06.2021
« Орқага