Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муслима  жарроҳлар бир марталик стерил рўмолдан фойдаланадиган бўлди

1154

Буюк Британияда илк бор жарроҳлик амалиётида махсус стерилланган рўмолдан фойдаланиш бошланди, дея хабар бермоқда ВВС. 

Бир марталик рўмол исломга эътиқод қилувчи тиббиёт ходималарига диний кўрсатмаларни тўлиқ адо этиш ҳамда беморлар хавфсизлигини таъминлашни уйғунлаштиришга имкон беради. 

Асли малайзиялик шифокор Фараҳ Руслан Дерби қироллик касалхонасига ишга кирганидан сўнг стерилланган ва бир марта ишлатса бўладиган рўмол масаласини кўтарган. Унинг сўзларига кўра, агар жарроҳ кун бўйи битта рўмолда юрса, у албатта ностерил ҳолга келади. Бундай пайтда бир марталик рўмол стерилликни кафолатлайди. 
“Мен жуда хурсандман ва умид қиламанки, биз бу янгиликни бутун мамлакат бўйлаб татбиқ эта оламиз”, – дейди ёш муслима жарроҳ. 

Фараҳнинг раҳбари, жарроҳ Жилл Тирнийнинг сўзларига кўра, бир марталик рўмолларнинг харажати жуда паст, фойдаси эса жуда катта.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливан Исроилдан ҳудудларни қайтаришни талаб қилмоқда

169 12:20 29.10.2020

Умра зиёратчилари учун талаблар эълон қилинди

376 12:00 29.10.2020

Россия чегарачилари Қорабоғ яқинида жойлаштирилди

554 11:19 29.10.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Қуръон оятларининг насх қилиниши...”

116 11:02 29.10.2020

90 мингдан ортиқ LADA автомобиллари қайтарилади

441 09:50 29.10.2020

Кейинги йил бюджети: қайси соҳага кўпроқ пул ажратилди?

371 09:25 29.10.2020
« Орқага