Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муслима талабалар ҳижоб ўраш учун курашни давом эттирмоқда – Ҳиндистон

572

Келгуси ҳафта Ҳиндистон Олий суди 15 март куни Карнатака штати судининг ҳижобга оид қарорига қарши бир қатор аризаларни кўриб чиқади.

Ҳукмда мусулмон аёлларнинг ҳижоб ўраши Исломдаги асосий диний амалиётнинг бир қисми эмаслиги таъкидланган. Ҳамда муслима қизларнинг ҳижобда дарсга киришлари тақиқланган.

"Иш келгуси ҳафта тегишли судга ўтказилади", деди Ҳиндистон Бош судяси Н. В. Рамана адвокат Прашант Бҳушанга. 

Бҳушаннинг таъкидлашича, илтимослар март ойида берилган, аммо улар ҳали ҳам дастлабки эшитувга этиб бормаган. 

Эслатиб ўтамиз, шу йил 14 март куни Ҳиндистон суди Карнатака штатида синфда ҳижоб ўраш тақиқини тасдиқлади, бу эса катта мусулмон озчиликка эга мамлакатнинг қолган қисми учун намуна бўлиши мумкин.  

«Биз мусулмон аёлларнинг ҳижоб кийиши асосий диний амалиётнинг бир қисмини ташкил этмайди, деган фикрдамиз», деди Карнатака Олий суди бош судьяси Риту Раж Авасти ҳукмда.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ягона кўрсатмаларни белгилаш ҳуқуқига эга бўлиб, тартибни эътирозлайдиган турли петицияларни рад этади.

Ҳукм олдидан Карнатака ҳукумати мактаблар ва коллежлар ёпилишини эълон қилди ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш учун штатнинг баъзи қисмларида жамоат йиғилишларига чекловлар қўйди.

Февраль ойида Федерал ички ишлар вазири Амит Шоҳ ўқувчиларнинг ҳар қандай диний кийим ўрнига мактаб формасини кийишини афзал кўришини айтган эди. 

Судда талабалар ҳижоб кийиш Ҳиндистон конституциясида кафолатланган асосий ҳуқуқ ва Исломнинг муҳим амалиёти эканини айтишган. 

Карнатакадаги бу тақиқ мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам норозилик намойишларни келтириб чиқарганди. 

Ҳинд судининг қарори АҚШ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг танқидига сабаб бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

63 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

210 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

261 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

433 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

492 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

310 09:30 01.10.2022
« Орқага