Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муслимага ҳужум қилган англияликка жазо тайинланди

1330

Буюк Британия суди ҳижобли муслимага спиртли ичимлик сепиб юборган аёлга нисбатан жазо тайинлади, дея хабар бермоқда ITV. 

Ҳодиса Ньюкаслда, ўтган йилнинг 30 апрелида кечки соат олти яримларда содир бўлган. Йигирма беш ёшли Шэннон Торп кўчадан ўтиб кетаётган нотаниш муслиманинг орқасидан ҳеч бир сабабсиз стакандаги спиртли ичимликни сепиб юборган. 

Жабрланувчи ортига ўгирилиб, ундан нега бундай қилганини сўраган. “Мен ҳеч нарса қилмадим, ёмғир ёғди”, – дея жавоб қайтарган Торп сурбетларча. Ваҳоланки, ҳаво очиқ ва Торпнинг қўлидаги стакандан ичимлик томчилаб турган бўлган. 

Суд Шэннон Торп жамоат тартибини бузган деган хулосага келди ва уни 20 ҳафталик қамоққа ҳукм қилди. Бундан ташқари, у 150 фунт жарима тўлашига тўғри келади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Брексит: ниҳоят Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этди

807 21:30 02.01.2021

Бир қатор давлатлардан республикамизга кириш тўхтатилади

1429 12:29 22.12.2020

Британия Европадан “ажратиб” қўйиляпти

1032 12:26 21.12.2020

Англия: пиво бари Ислом марказига айлантирилади

470 12:30 10.12.2020

Буюк Британиянинг турли-туман масжидлари

899 09:15 04.12.2020

Буюк Британия: мусулмонлари кун сайин кўпаяётган қироллик

1397 13:40 03.12.2020
« Орқага