Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мустаҳаб суви сачраган кийимда намоз ўқиса бўладими?

7805

CАВОЛ: 

Таҳорат олаётганимда мустаҳаб пайтида кийимларимга ва баданимга сув сачрайди. Шу кийимимда намоз ўқишим мумкинми?

ЖАВОБ:

Мустаҳаб қилганда нажосатни ювиб тушаётган сув кийимни ҳам баданни ҳам нажосат қилади. Натижада ўша кийим ёки баданни ювиш шарт бўлади. Лекин мустаҳаб қилганда сув нажосатни ювиб тушмаётган бўлса, у сув теккан кийимни ҳам, баданни ҳам ювиш шарт эмас.

Мустаҳабда ҳали нажосат тўла ювилиб кетганига кўнгил қарор топмаган бўлса, у сув нажосатдир, теккан нарсасини нажосат қилади. Агар нажосат тўла ювилганига кўнгил қарор топгандан кейин ювилган сув покдир, кийимни ва баданни нажосат қилмайди. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

376 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1028 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1585 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1270 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

482 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

568 17:41 06.02.2023
« Орқага