Барчамиз биламизки, Аллоҳ таолодан Иблис муҳлат сўраган: «У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», деди» [Аъроф сураси, 14-оят].
Шунда Ҳақ таоло унга муҳлат берди: «У зот: «Албатта, сен қўйиб қўйилганлардансан» [Ҳижр сураси, 37-оят].
Кўплаб кишилар сўрашадики: Бизлар Аллоҳ таолога кечаю кундуз доим дуо қиламиз, аммо, дуоларимиз сираям мустажоб бўлмайди.
Бунинг сабаби не экан?
Аллоҳ таоло мўминнинг хайрли бўладиган дуосини мустажоб этади. Биз ўзимизга не хайрли ва не ёмон бўлишини билмаймиз ва бу ғайбдир. Буни ёлғиз Аллоҳ таологина билар.
Бу ерда шу нарса борки, бизлар биз учун ғайб бўлган нарсаларга ҳакам бўлолмаймиз. Бунга салоҳиятимиз йўқ.
Шубҳа йўқки, баъзан биз Аллоҳ таолодан сўрайдиган нарсаларимизда, гарчи бу нарсалар хайрли ва манфаатли кўринсада, ўзимиз учун жудаям катта зарарлар бўлади.
Баъзан, мол-дунё сўраб дуолар қиламиз, агар дуомиз мустажоб бўлиб ушбу мол-дунёга берилса, ҳавои нафсимизга мағлуб бўлиб, Аллоҳга исёнлар қиламиз. Фосид ишлар қилиб, Аллоҳдан узоқлашамиз. Бу эса очиқ ойдин хасратдир.
Аллоҳ таоло бизларни ёмонликлар, ҳаддан ошиб туғёнга кетишлардан сақлашни, охират савобларини ато этишни, неъматлардан улушлар олишимизни хоҳлайди.
Мана шу сабабли, дуоларимизни мустажоб этмайди ва бу Аллоҳ таолонинг бизларга раҳмати бўлар.
Аллоҳ таоло ҳақ сўзлаган: «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз».
[Бақара сураси: 216-оят].
Инсонлар эса, дунё ҳаётининг зоҳирига қараб хулоса этишади. Ҳақиқатига эса назар солиша олишмас.
Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг азалий илми ила бандаси дуо қилиб сўраган нарсада банданинг ўзига хайрият борлигини билиб, дуосини мустажоб этади.
Шунингдек, ушбу азалий илми ила бандаси дуосида банданинг ўзи учун ёмонликлар борлигини билиб, дуосининг мустажобини кечиктиради.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг "Ал-фатава куллу ма яҳуммул муслим фий ҳаятиҳи ва явмиҳи ва ғодиҳ" китобидан
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ таржимаси.