Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон Бобабхайнинг меҳрибонлиги ҳиндларнинг қалбини эритиб юборди

1927

Махараштра штатидан бўлган ҳиндистонлик мусулмон ҳинд оиласига қилган яхшилиги барчанинг эътиборига сазовор бўлди.

Ахмеднагарда яшовчи Бабабхай Патан, динига кўра мусулмон бўлиб, ўз ҳисобидан икки ҳинд қизнинг никоҳ тўйларини уюштирган ва уларни ўз жиянлари деб атаган.

Қизларнинг узоқ йиллардан бери бева қолган онаси, ҳиндларнинг урф-одатларига кўра, Бабабхайнинг қўлига рахи билагузугини боғлаб, уни тутинган укаси деб тан олган эди. Шу туфайли Патан аёлга укаси каби муносабатда бўлиб, қизларни жиянлари деб айтган.

Тул аёлнинг қизлари турмушга чиқадиган вақт келганида, мусулмон Бобабхай четда қолмади. У улар учун муносиб куёвлар топиб, тўй маросимларини уюштирган ва ҳаттоки жиянлари кетаётган пайтда йиғлаб юборган, деб хабар беради Times Now News.

Ғайриоддий тўйдан олинган кадрлар бутун Ҳиндистонга тарқалди ва барча динлардаги одамлар меҳрини қозонди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иқтисодий бойкот Францияга қанча тушиши мумкин?

4771 22:25 27.10.2020

Муфтий: «Макроннинг ҳаракатлари инсониятни ҳалокатга олиб келиши мумкин!»

2329 19:30 27.10.2020

Францияда мусулмонларга қарши рейдлар бошланди

677 18:40 20.10.2020

“Роҳинжалар ғайриинсоний шароитда яшашга мажбур”

1061 20:20 08.10.2020

Белиз: кичик давлатдаги мусулмонлар

897 09:35 26.09.2020

Таиланд мусулмонлари нимани хоҳлайди?

759 08:00 23.09.2020
« Орқага