Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мусулмон бўлган кунингизда...

2185

Байрутда бўлганимда бир биродарим менга ўша пайтда бўлиб ўтган бир воқеани гапириб берди.
У шундай ҳикоя қилди: «Менинг олдимга Фаластиннинг ғарбий соҳилидан бўлган бир йигит келди. – Бу воқеа олтмиш еттинчи йилги мағлубиятдан кейин бўлган эди – . Исроилнинг мудофаа вазири Моше Даян ғарбий соҳилдан ўтаётиб, минтақанинг раҳбарларидан бирини кўриб ўтишни хоҳлади. Ўша раҳбар мазкур фаластинлик йигитнинг тоғаси бўлиб, у йигит динига жуда жонкуяр эди. 
Йигит тоғасига: «У бизнинг ҳузуримизга келмасин», деди.
Тоғаси: «Болагинам, ундай қилма, булар босқинчидир, биз чорасизмиз”, деди.
Ҳали уларнинг гаплари тугамай, Моше Даян келиб қолди.
Моше Даян улар билан кўриша бошлади. У араб тилида яхши гаплашар эди. Шунингдек, ўша минтақанинг лаҳжасини ҳам биларди.
У ҳалиги йигитнинг олдига келиб, қўлини чўзганида, йигит қўлини тортиб олди ва қаттиқ таъсирланиб йиғлаб юборди. Сўнгра: «Сизлар бизни ўз ватанимиздан чиқариб юбордингиз. Лекин бизга расулимиз сизларнинг устингиздан тез кунда ғалаба қозонишимиз хабарини берганлар. Иншааллоҳ, бизга нусрат бўлади», деди. 
Шунда ҳалиги яҳудий: «Ҳа, набийингиз тўғри айтган. Таврот ҳам бизга худди шундай дейди. ... Лекин, эй болам, улар (расулингиз башорат берган кишилар) сизлар эмассиз. Бу иш сизлар мусулмон бўлган кунингиз бўлади», деди».

«Ал-Мавсувъату-з-заҳабийя мина-л-қососи-л-вақеийя» китобидан Қудратуллоҳ таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк япон мусулмони – Абдулҳаким Ямада

1354 07:55 13.06.2021

Ҳилол исломнинг рамзи ҳисобланиши, маъноси, қачон жорий бўлгани ҳақида

1863 11:10 11.06.2021

Қозоғистонда Ислом энциклопедияси чоп этилади

180 10:30 08.06.2021

Диний идора фатво чиқарди: йўл ҳаракати қоидаларини бузиш...

1132 21:55 04.06.2021

Муқаррар нарсани қабул қилишнинг беш босқичи

947 21:05 04.06.2021

Мубашшир Аҳмад: «Хулқингизни ислоҳ қилинг, биродарлар!»

1186 09:55 03.06.2021
« Орқага