«Мусулмон экансизлар, сизларга уй сотилмайди»

20:30 02.06.2019 2605

Австрияда фаластинлик бир оилага мусулмонлиги сабабли уй сотиб олишига рухсат берилмади.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Вайкендорф шаҳарчасидан уй сотиб олишни истаган Холид Мансур Абу ал-Ҳуснага шаҳарча ҳокими Йоҳанн Циммерман рад жавобини берди.

“Ҳоким Ғарб ва Ислом маданиятларини бир-биридан фарқли, ҳаёт тарзи бир-биридан анча узоқ эканини, шу сабабли оиламиз шаҳарчадаги ҳаётга мослаша олмаслигини айтди”, – дейди оила бошлиғи. У ҳокимнинг қарорини очиқ-ойдин айримчилик деб баҳолади.

Тўққиз йилдан бери Австрияда яшайдиган ал-Ҳусна оиласи Вайкендорф ҳокимининг қарорига қонуний йўллардан эътироз билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!