Иймон

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1407

(Ушбу мақола аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутийга вафот этишларидан бир оз аввал тайёрланган).

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийга қарата айтилган савол: “Нафсни поклаш, унинг даражалари ва услублари ҳақида қисқача маълумот берсангиз”.

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга ҳамд айтаман. Унинг Расули Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли байтларига ва барча саҳобаларига саловот айтаман. Албатта тазкия (нафсни поклаш) сўзи Қуръонда келгандир. Тазкия нафсни нуқсон ва камчиликлардан поклашга ҳаракат қилишдир. Агар бунга ҳаракат қилинмаса, бу нафс соҳиби ҳалок бўлади ва иймонининг ҳақиқати ва манфаати бўлмайди. Нафс касалликларининг энг хатарлиси кибр, ужб, гина-кудурат, дунёни яхши кўриш, мол-дунё ва обрў-эътиборга муҳаббат қўйиш ва ҳоказолар.

Тазкия йўлида тавҳид калимасини “Ла илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) тилида кўп такрорлаш билан Аллоҳ таолонинг ягона экани, унга ҳеч ким шерик бўла олмаслигига жазм қилувчи қилувчи ақлий иймон ҳосил бўлади. Шунингдек, бу коинотни бошқаруви У Зотнинг изнида экани, яратувчи ҳам йўқ қилувчи ҳам, фойда берувчи ҳам зарар берувчи ҳам, берувчи ҳам манъ қилувчи ҳам унинг Ўзи эканига мустаҳкам ишонч ҳосил бўлади.

Тавҳид тилдан ақлга етиб бориб, қалбда мустаҳкам ўрнашиши учун ҳар вақт муроқаба қилиш (Аллоҳ кузатиб турганини ҳис қилиш ва буни доимо ёдда тутиш) ва унинг зикрини кўпайтириш лозим. Бу борадан тилдан иш қуроли сифатида фойдаланилади.

Роббимизни ёдга олиш ва уни зикр қилишнинг энг осон йўли уни неъматларини кўз ўнгимизга келтиришимиз ва ушбу неъматларни ато қилган зотга шукр қилишимиздир.

Банда унга ҳар гал неъмат ато қилинганда булар неъматларни ато қилувчи Зотдан эканига ишонади ва уни зикр қилади. Аллоҳни ёдга олишдаги бу услуб Расулимиз Муҳаммад алайҳиссаломдан мерос қолгандир.

Агар банда ушбу услубда зикр муолажасини давом эттирса тавҳид ақидаси унинг ақлига мустаҳкам ўрнашади. Унинг ақлидан ва фикрлашидан бошқаларга нисбатан сохталик йўқолади. Сўнгра ушбу иймон унинг қалбида муҳаббатни, ҳайбатни, хавфни акс эттиради.

Натижада инсон одамларни ва бутун махлуқотларни ишларини тасарруф қиладиган зот Аллоҳ таоло эканини ақли билан билиб, қалби билан ҳис қилади ҳамда нафс ҳар хил ботиний касалликлардан халос бўлади.

Ўзини эътиборли деб билмайди ва кибр қилмайди. Дунёни ва ундаги нарсаларни Аллоҳ таолонинг қўшини деб билади.

Тасаввуфдаги ҳолатларни “мақомлар” деб ҳам номланади. Сабр мақоми, шукр мақоми, ризо мақоми, яқийн мақоми.

Солик (Аллоҳнинг йўлидаги киши) бу мартабалардан ўтиб яқийн мақомига эришишни мақсад қилиши хато ҳисобланади. Балки у яқийннинг энг баланд даражасига етиш учун бор кучини сарфлаши керак бўлади. Сабр даражаси яқийн даражасидан ажралмайди. Ризо мақоми ҳам сабр мақомидан ажралмайди.

Соликдан талаб қилинган нарса уни ёмонликка буюрадиган нафсига қарши жиҳод қилиши ва бир вақтнинг ўзида сабр, ризо, шукр, таваккул, яқин сифатлари ила зийнатланишни мақсад қилмоғидир. Бунинг йўли эса Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш лозим.

Махлуқотларни кўрганингда Яратувчини эсга олишинг неъматларни кўрганингда уларни ато этган Зотга шукр қилишингдир.

Тўғри, бу йўлнинг қоидаларига мувофиқ, соликдан бу мақомларнинг бирида бўлишини талаб қилади. Лекин бу ҳолат ушбу йўлга кирганларга хос бўлиб, ҳамма мусулмонларга тегишли бўлган омил эмас.

Эй биродарим, билгинки, ушбу йўл уни нима деб номлашингдан қатъи назар, шариат низомидаги завқдан ва ички туйғулардан иборат. Бу ривоят қилинадиган илм ёки унга эришиш учун ҳаракат қилинадиган мартаба эмас. Салафи солиҳлардан бири дейди: “Тасаввуф Исломнинг аввалида исми бўлмаган ҳақиқат эди. Ҳозирги замонда эса асл моҳияти қолмаган исмга ўхшаб қолди”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1700 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1442 19:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

663 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

465 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

518 19:00 25.03.2020
« Орқага